Мувофиқликни баҳолаш органлари қўллаб-қувватланади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишОфис CAS в Пхенчхане
Офис CAS в Пхенчхане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Oбуна бўлиш
Мувофиқликни баҳолаш органига халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. “Ўзбекистонда мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, мувофиқликни баҳолаш органига халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилади.
Бунда харажатлар амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда 200 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади.
Харажатлар аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органларига қоплаб берилади.
Харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси даврий баҳолашларда бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.
Янгиликлар лентаси
0