https://sputniknews.uz/20221018/mutaxassislar-toshkentda-yuz-bergan-chang-boroni-sabablarini-malum-qilishdi-29226879.html
Мутахассислар Тошкентда юз берган чанг бўрони сабабларини маълум қилишди
Мутахассислар Тошкентда юз берган чанг бўрони сабабларини маълум қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзгидромет мутахассислари кеча пойтахтда юз берган чанг бўрони юзасидан изоҳ беришди. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T12:18+0500
2022-10-18T12:18+0500
2022-10-18T12:18+0500
жамият
ўзгидромет
чанг бўрони
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21237132_0:1762:2048:2914_1920x0_80_0_0_be4192a244815afaeae5e503c1b8d4fc.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Тошкентда 17 октябрь куни юз берган чанг бўронига куз фаслида ёғингарчиликнинг узоқ вақт кузатилмагани ва шаҳарда атмосфера бўшлиғининг вентиляциясининг пастлиги асосий сабаб бўлган. Бу ҳақида Ўзгидромет матбуот хизмати Sputnik мухбирига маълум қилди.Маълум қилинишича, ҳавонинг ифлосланишида пойтахтда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари, шаҳар транспорти йўлларининг тирбандлиги муҳим ўрин тутади.Тошкентда атмосфера ҳавосининг майда заррачалар (қаттиқ микрозарралар ва суюқликларнинг майда томчилари) билан ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳаво сифати бўйича тавсия этилган меъёрларидан 16 баробар ошган.Бу билан экспертлар Ўзбекистонда чанг бўронлари тез-тез учраб турадиган ҳодиса эканлиги, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудлари эса энг катта чанг манбаи эканлигини таъкидламоқда.Уларнинг фикрича, кўкаламзорлаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чўлланишга қарши курашнинг муҳим чорасидир.Мутахассислар бундай табиий ҳодисалар юз берганда сурункали нафас олиш касалликлари билан оғриган инсонлар учун уйдан чиқмасликни тавсия қилади.Тавсиялар:Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши ҳақида огоҳлантирганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21237132_0:1536:2048:3072_1920x0_80_0_0_4f26ef4cab4a2c133a5a4eb0a7ebe94f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзгидромет, чанг бўрони
жамият, ўзгидромет, чанг бўрони
Мутахассислар Тошкентда юз берган чанг бўрони сабабларини маълум қилишди
Ўзгидромет мутахассислари кеча пойтахтда юз берган чанг бўрони юзасидан изоҳ беришди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Тошкентда 17 октябрь куни
юз берган чанг бўронига куз фаслида ёғингарчиликнинг узоқ вақт кузатилмагани ва шаҳарда атмосфера бўшлиғининг вентиляциясининг пастлиги асосий сабаб бўлган. Бу ҳақида Ўзгидромет матбуот хизмати
Sputnik мухбирига маълум қилди.
Маълум қилинишича, ҳавонинг ифлосланишида пойтахтда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ишлари, шаҳар транспорти йўлларининг тирбандлиги муҳим ўрин тутади.
Тошкентда атмосфера ҳавосининг майда заррачалар (қаттиқ микрозарралар ва суюқликларнинг майда томчилари) билан ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳаво сифати бўйича тавсия этилган меъёрларидан 16 баробар ошган.
Бу билан экспертлар Ўзбекистонда чанг бўронлари тез-тез учраб турадиган ҳодиса эканлиги, Орол денгизининг суви қуриган тубида ва Оролбўйи ҳудудлари эса энг катта чанг манбаи эканлигини таъкидламоқда.
Уларнинг фикрича, кўкаламзорлаштириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чўлланишга қарши курашнинг муҳим чорасидир.
Мутахассислар бундай табиий ҳодисалар юз берганда сурункали нафас олиш касалликлари билан оғриган инсонлар учун уйдан чиқмасликни тавсия қилади.
ташқарида бўлганда, айниқса, болалар, ҳомиладор аёллар ва қариялар тиббий ниқоб тақиши зарур;
агар нафас қисилиши, кўзнинг қизариши, томоқдаги кучли қичишиш ва йўтал белгилари пайдо бўлса, дарҳол мутахассисга мурожаат қилиш;
оғиз ва бурунни шўр сув билан чайиш, деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва дераза токчаларига ҳўл сочиқларни ёйиш.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши ҳақида
огоҳлантирганди.