https://sputniknews.uz/20221018/meva-sabzavotlarni-chuqur-qayta-ishlash-29251294.html
Олтита туманда мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш саноат парклари ташкил этилади
Олтита туманда мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш саноат парклари ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Президент мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматни бемалол 3-4 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T19:55+0500
2022-10-18T19:55+0500
2022-10-18T19:55+0500
жамият
мева-сабзавот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29251133_0:173:3025:1875_1920x0_80_0_0_7801686df2d732d040fdaa9950c3ba23.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Мирзаобод, Денов, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Урганч ва Қува туманларида мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлашга ихтисослашган озиқ-овқат саноат парклари ташкил этилади. Президент Шавкат Мирзиёев аграр соҳасига бағишган йиғилишда тегишли топшириқни берди.Қайд этилишича, мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш борадаги кўрсаткич ҳозирча паст. Боғ ва узумзорларнинг 20 фоизида, сабзавот майдонларининг атиги 7 фоизида интенсив усул жорий қилинган.Шу боис озиқ-овқат саноатида 2 минг 163 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти қисқариб, экспорт имконияти очилади. 37 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.Давлат раҳбари мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматни бемалол 3-4 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мирзаобод, Денов, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Урганч ва Қува туманларида шунга ихтисослашган озиқ-овқат саноат паркларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 760,2 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Қозоғистон (517,4 минг тонна) ва Россия (380 минг тонна) ўзбек мева-сабзавотининг асосий харидорлари.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29251133_147:0:2878:2048_1920x0_80_0_0_1d48661be1b7cb0442b4291b8b3c3faa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, мева-сабзавот
Олтита туманда мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш саноат парклари ташкил этилади
Президент мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматни бемалол 3-4 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Мирзаобод, Денов, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Урганч ва Қува туманларида мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлашга ихтисослашган озиқ-овқат саноат парклари ташкил этилади. Президент Шавкат Мирзиёев аграр соҳасига бағишган йиғилишда тегишли топшириқни
берди. Қайд этилишича, мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш борадаги кўрсаткич ҳозирча паст. Боғ ва узумзорларнинг 20 фоизида, сабзавот майдонларининг атиги 7 фоизида интенсив усул жорий қилинган.
Шу боис озиқ-овқат саноатида 2 минг 163 та лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг натижасида 25 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти қисқариб, экспорт имконияти очилади. 37 мингдан зиёд киши иш билан таъминланади.
Давлат раҳбари мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қийматни бемалол 3-4 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мирзаобод, Денов, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Урганч ва Қува туманларида шунга ихтисослашган озиқ-овқат саноат паркларини ташкил қилиш бўйича топшириқ берилди.
Давлат статистика қўмитаси
маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 760,2 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган. Қозоғистон (517,4 минг тонна) ва Россия (380 минг тонна) ўзбек мева-сабзавотининг асосий харидорлари.