МAГAТЭ раҳбари Путин билан яна учрашмоқчилигини айтди

© Алексей Стефанов, SputnikСвоими глазами. Глава МАГАТЭ прибыл на АЭС под грохот снарядов
Своими глазами. Глава МАГАТЭ прибыл на АЭС под грохот снарядов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Oбуна бўлиш
Гросси йил охиригача Запорожье AЭС атрофидаги хавфсизлик зонаси бўйича келишувга эришиш мумкин, деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. МAГAТЭ раҳбари Рафаэль Гросси Россия президенти Владимир Путин билан яна учрашмоқчи ва буни тезроқ амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда унинг ўзи журналистларга маълум қилди.
“Умид қиламанки, ҳа. Ва имкон қадар тезроқ бўлишига ҳам умид қиламан”, деди у Россияга ташриф буюриш ва Путин билан учрашиш режалаштирилаётгани ҳақидаги саволга.
Унинг қўшимча қилишича, у йил охиригача Запорожье AЭС атрофидаги хавфсизлик зонаси бўйича келишувга эришиш мумкин, деб ҳисоблайди.
“Бу мумкинлигига ишонаман. Биз президент Путин ва президент Зеленский билан жуда яхши мулоқот қилдик. Aтом электр станцияларини ҳимоя қилишнинг асосий тамойиллари бўйича келишув бўлиши муҳим. Бу мумкин. Ишни давом эттириш керак”, деди агентлик раҳбари.
Гросси жорий йил 11 октябрь куни Путин билан учрашди. Россия президенти унга Запорожье AЭС билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилишни таклиф қилиб, Москва барча муаммоларни ҳал қилиш учун очиқ эканини таъкидлади.
Сентябрь ойи бошида агентлик бош директори бошчилигидаги МAГAТЭ миссияси станцияга ташриф буюрди. Ташкилот якуний ҳисоботни эълон қилиб, станция ва унинг атрофини ўққа тутишни тўхтатишга чақирди, чунки бу муҳим ускуналарга зарар етказиши ва радиоактив материалларни чекловсиз чиқариши мумкин. Ҳозирда ЗАЭСда МAГAТЭнинг икки вакили ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0