https://sputniknews.uz/20221018/jabrlangan-tez-yordam-xodimiga-sogliqni-saqlash-alochisi-kokrak-nishoni-topshirildi-29213648.html
Жабрланган тез ёрдам ходимига "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони топширилди
Жабрланган тез ёрдам ходимига "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони топширилди
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрохирургия бўлимида даволанаётган ушбу бемор ҳолидан хабар олди. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T08:59+0500
2022-10-18T08:59+0500
2022-10-18T08:59+0500
жамият
тез ёрдам машинаси
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29213748_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_15c30bf7ee1a41d7aa1aa718cc2503be.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Тошкентда жабрланган “Тез ёрдам” ходими “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Тошкентнинг Миробод туманида тез ёрдам ходимлари калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Айни пайтда ушбу ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган “103” ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олмоқда.Дастлабки текширувлар натижасида унга “Бош мия ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, чап тизза соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрохирургия бўлимида даволанаётган ушбу бемор ҳолидан хабар олди.Бемор ўз сўзида 64 ёшга кирганига қарамай, халқ саломатлиги йўлида ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишдан толмаслигини, отаси тенги инсонга, қолаверса, тиббиёт бригидаси таркибида чақирув манзилига борган шифокор аёлга қўл кўтарган кимса эса қонун олдида жавоб беришига қатъий ишонишини таъкидлади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29213748_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_ec02a95a33c7a1df222892b7782230ff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тез ёрдам машинаси, тошкент
жамият, тез ёрдам машинаси, тошкент
Жабрланган тез ёрдам ходимига "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони топширилди
Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрохирургия бўлимида даволанаётган ушбу бемор ҳолидан хабар олди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Тошкентда жабрланган “Тез ёрдам” ходими “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. Тошкентнинг Миробод туманида тез ёрдам ходимлари калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Айни пайтда ушбу ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган “103” ҳайдовчиси Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олмоқда.
Дастлабки текширувлар натижасида унга “Бош мия ёпиқ шикастланиши, бош мия чайқалиши, чап тизза соҳаси юмшоқ тўқималарининг лат ейиши” ташхиси қўйилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг нейрохирургия бўлимида даволанаётган ушбу бемор ҳолидан хабар олди.
“Афсуски, кейинги пайтларда ўз хизмат вазифасини ўтаётган шифокор ва ҳамширалар, айниқса, “Тез ёрдам” ходимларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда. Аҳолининг соғлигини ҳимоя қилишда ўзини аямай жон куйдираётган тизим ходимларига тажовуз қилган кимсаларга нисбатан қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгиланиши устида ишланмоқда. Ўйлайманки, қонунчиликка киритилаётган бу ўзгаришлар соҳа вакилларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим асос бўлади”, дейди Б.Мусаев.
Бемор ўз сўзида 64 ёшга кирганига қарамай, халқ саломатлиги йўлида ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишдан толмаслигини, отаси тенги инсонга, қолаверса, тиббиёт бригидаси таркибида чақирув манзилига борган шифокор аёлга қўл кўтарган кимса эса қонун олдида жавоб беришига қатъий ишонишини таъкидлади.