https://sputniknews.uz/20221018/hozircha-safarbarlik-toxtagani-yoq--peskov-29240906.html
Ҳозирча сафарбарлик тўхтагани йўқ – Песков
Ҳозирча сафарбарлик тўхтагани йўқ – Песков
Sputnik Ўзбекистон
Песковнинг айтишича, Россияда сафарбарликни якунлаш тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмади, бироқ бир қатор ҳудудлар сафарбарлик режаларини бажариб бўлган. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T18:18+0500
2022-10-18T18:18+0500
2023-04-05T18:40+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир путин
дмитрий песков
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23716269_0:43:3076:1773_1920x0_80_0_0_171021b5264308c9ea007cfb7e0f3d5e.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарликни якунлаш тўғрисида ҳозирча фармон чиқармади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков маълум қилди.Унинг таъкидлашича, Мудофаа вазирлиги ҳар бир минтақа учун сон бўйича сафарбарлик кўрсаткичларини белгилаб қўйган ва бир қатор ҳудудлар топшириқ бажарилганини билдирган.Кўпгина ҳудудлар сафарбарлик топшириқларининг бажарилиши ҳақида аллақачон ҳисобот беришган, хусусан, бир кун олдин Москва шаҳри бу ҳақда эълон қилган.Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилган эди. Давлат раҳбари мурожаатномасида мазкур тарғибот доирасида фақат захирадаги фуқаролар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга бўлган фуқаролар чақирилиши лозимлигини таъкидлади.4 октябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қуролли кучларига қисман сафарбарлик доирасида чақирилган 200 мингдан ортиқ одам келганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, кадрлар тайёрлаш 80 полигон ва олтита ўқув марказида олиб борилади.Аввалроқ, Россия етакчиси мамлакатда эълон қилинган қисман сафарбарлик бўйича барча чора-тадбирлар икки ҳафта ичида якунланишини тахмин қилганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/01/23716269_333:0:2782:1837_1920x0_80_0_0_d65383d514a3af244fb1b3b655d140c2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин, дмитрий песков, россия
владимир путин, дмитрий песков, россия
Ҳозирча сафарбарлик тўхтагани йўқ – Песков
18:18 18.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Песковнинг айтишича, Россияда сафарбарликни якунлаш тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмади, бироқ бир қатор ҳудудлар сафарбарлик режаларини бажариб бўлган.
ТОШКЕНТ, 18 окт - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарликни якунлаш тўғрисида ҳозирча фармон чиқармади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песков
маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Мудофаа вазирлиги ҳар бир минтақа учун сон бўйича сафарбарлик кўрсаткичларини белгилаб қўйган ва бир қатор ҳудудлар топшириқ бажарилганини билдирган.
“Ҳозирча бундай қарорлар бўлмаган. Биласизми, Мудофаа вазирлиги томонидан ҳар бир ҳудуд учун сон бўйича сафарбарлик кўрсаткичлари белгилаб берилган. Вилоятлар эса сафарбарлик топшириғи бажарилганини билдирмоқда. Шундай қилиб, қисман сафарбарлик жараёни бу вазифани уддалаган ҳудудларда аллақачон тугатилган ва тўхтатилган. Президент фармонига келсак, ҳозирча йўқ, биз сизга маълум қиламиз”, - дея тушунтирди Россия президенти матбуот котиби.
Кўпгина ҳудудлар сафарбарлик топшириқларининг бажарилиши ҳақида аллақачон ҳисобот беришган, хусусан, бир кун олдин Москва шаҳри бу ҳақда эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилган эди. Давлат раҳбари мурожаатномасида мазкур тарғибот доирасида фақат захирадаги фуқаролар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга бўлган фуқаролар чақирилиши лозимлигини таъкидлади.
4 октябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қуролли кучларига қисман сафарбарлик доирасида чақирилган 200 мингдан ортиқ одам келганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, кадрлар тайёрлаш 80 полигон ва олтита ўқув марказида олиб борилади.
Аввалроқ, Россия етакчиси мамлакатда эълон қилинган қисман сафарбарлик бўйича барча чора-тадбирлар икки ҳафта ичида якунланишини тахмин қилганди.