https://sputniknews.uz/20221018/hosildorlik-oshgan-maydonlar-uchun-subsidiya-ajratiladi-29250662.html
Ҳосилдорлик ошган майдонлар учун субсидия ажратилади
Ҳосилдорлик ошган майдонлар учун субсидия ажратилади
Sputnik Ўзбекистон
200 минг гектар майдонни лазерли текисланади. Лазерли текислаш ускунасини сотиб олган фермерлар харажати қоплаб берилади. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T19:26+0500
2022-10-18T19:26+0500
2022-10-18T19:26+0500
иқтисод
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0d/14526982_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_5b164911ec4704f464a5f1615ead1a40.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.Маълум қилинишича, мамлакатдаги ислоҳотлар натижасида мева-сабзавот экспорти 1,7 баравар ошиб, 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Ғаллачиликда бозор механизмларига ўтилгани натижасида фермерлар даромади 2 бараварга ошди. Аҳолига ерларни бўлиб бериш ҳисобига бу йил қўшимча 1 миллион тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди.Иқлим ўзгариши ва жаҳондаги мураккаб вазият сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги асосий масалага айланмоқда. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ошиши кутилмоқда. Бундай вазиятда, аввало, аҳоли талабини қондириш ҳамда экспорт имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак.Давлат раҳбари соҳадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.“Қишлоқ хўжалиги масаласини алоҳида эътиборга олиб, тез-тез муҳокама қилиб бораётганимиз бежиз эмас. Чунки бу иқтисодиётимизнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа. Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди”, – деди Шавкат Мирзиёев.Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни ошириш масаласи кўрилди. Фермерларга тупроқнинг таркибини аниқлаш, уруғлик танлаш, экинни суғориш ва зараркунандалардан ҳимоялашда кўмаклашиш кераклиги таъкидланди.Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда ҳудудларда сув ресурсларини самарали бошқариш лойиҳаларини ишга тушириш вазифаси қўйилди.Деҳқончилик учун ер ва сув каби энг зарур манбалардан бири бу маблағ. Фермер хўжаликларининг молиявий имкониятларини кенгайтириш, кредит ва субсидия олишни енгиллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/07/0d/14526982_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8f1fc07c9308487d83638d62b0b93187.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, субсидия
Ҳосилдорлик ошган майдонлар учун субсидия ажратилади
200 минг гектар майдонни лазерли текисланади. Лазерли текислаш ускунасини сотиб олган фермерлар харажати қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан
йиғилиш ўтказди. Маълум қилинишича, мамлакатдаги ислоҳотлар натижасида мева-сабзавот экспорти 1,7 баравар ошиб, 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Ғаллачиликда бозор механизмларига ўтилгани натижасида фермерлар даромади 2 бараварга ошди. Аҳолига ерларни бўлиб бериш ҳисобига бу йил қўшимча 1 миллион тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди.
Иқлим ўзгариши ва жаҳондаги мураккаб вазият сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги асосий масалага айланмоқда. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ошиши кутилмоқда. Бундай вазиятда, аввало, аҳоли талабини қондириш ҳамда экспорт имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак.
Давлат раҳбари соҳадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.
“Қишлоқ хўжалиги масаласини алоҳида эътиборга олиб, тез-тез муҳокама қилиб бораётганимиз бежиз эмас. Чунки бу иқтисодиётимизнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа. Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни ошириш масаласи кўрилди. Фермерларга тупроқнинг таркибини аниқлаш, уруғлик танлаш, экинни суғориш ва зараркунандалардан ҳимоялашда кўмаклашиш кераклиги таъкидланди.
Шу мақсадда 200 минг гектар майдонни лазерли текислаш таклифи маъқулланди. Бунда ҳосилдорлик ошган майдонлар учун субсидия ажратилади, лазерли текислаш ускунасини сотиб олган фермерлар харажати қоплаб берилади.
Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда ҳудудларда сув ресурсларини самарали бошқариш лойиҳаларини ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Деҳқончилик учун ер ва сув каби энг зарур манбалардан бири бу маблағ. Фермер хўжаликларининг молиявий имкониятларини кенгайтириш, кредит ва субсидия олишни енгиллаштириш зарурлиги қайд этилди.