https://sputniknews.uz/20221018/fox-news-bayden-xatolari-bu-qishda-amerikaliklarga-qimmatga-tushadi-29247845.html
“Fox News”: Байден хатолари бу қишда америкаликларга қимматга тушади
“Fox News”: Байден хатолари бу қишда америкаликларга қимматга тушади
Sputnik Ўзбекистон
Бу йилги қиш мавсумида америкаликларнинг газ учун ўтган йилга қараганда ўртача 30 фоиз кўпроқ пул тўлашларига тўғри келиши мумкин. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T20:33+0500
2022-10-18T20:33+0500
2022-10-18T20:33+0500
дунёда
жо байден
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29244574_0:0:2998:1686_1920x0_80_0_0_4fd0bfdff7f5e8423e12ec5584bb24f1.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг мамлакатнинг энергетика ресурсларидан нотўғри фойдаланиш тўғрисидаги қарор газ нархининг кескин кўтарилишига сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда “Fox News” телеканали.Таъкидланишича, АҚШнинг энергетика ахборот бошқармаси бу йилги қиш мавсумида америкаликларнинг газ учун ўтган йилга қараганда ўртача 30 фоиз кўпроқ пул тўлашларига тўғри келишини маълум қилган.Газ нархининг ошишидан ташқари, америкаликларни совуқроқ қиш ҳам кутиб турибди, шу сабаб бутун мамлакат бўйлаб газдан ўртача фойдаланиш беш фоизга ошади, дея телеканал Энергетика ахборот бошқармаси маълумотларини келтирган.“Fox News”нинг таъкидлашича, Байден президентлик лавозимига киришгандан буён ёқилғи қазилмасини қазиб олишни чекловчи қатор чораларни кўрган ва бу юзага келган вазиятга таъсир кўрсатган.ACS тадқиқот бюроси маълумотларига кўра, Америкадаги уйларнинг деярли ярмида иситиш учун табиий газдан фойдаланилади.Ғарб мамлакатларида Москвага қарши санкциялар киритилиши ва Росссия ёқилғисидан воз кечиш сабаб энергия ресурслари нархи кўтарилди ва инфляция авж олди.Энергия ресурслари, аввало газ нархи ошиши ортидан Европадаги саноат инқирози кузатилмоқда ва бу ўз навбатида иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.
https://sputniknews.uz/20221018/evropa-sanoati-inqiroz-yoqasida-29222300.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/12/29244574_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_a52a0ef3335546cadefd0363c822b1bd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, жо байден, ақш
“Fox News”: Байден хатолари бу қишда америкаликларга қимматга тушади
Бу йилги қиш мавсумида америкаликларнинг газ учун ўтган йилга қараганда ўртача 30 фоиз кўпроқ пул тўлашларига тўғри келиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байденнинг мамлакатнинг энергетика ресурсларидан нотўғри фойдаланиш тўғрисидаги қарор газ нархининг кескин кўтарилишига сабаб бўлди, деб хабар қилмоқда “
Fox News” телеканали.
Таъкидланишича, АҚШнинг энергетика ахборот бошқармаси бу йилги қиш мавсумида америкаликларнинг газ учун ўтган йилга қараганда ўртача 30 фоиз кўпроқ пул тўлашларига тўғри келишини маълум қилган.
Газ нархининг ошишидан ташқари, америкаликларни совуқроқ қиш ҳам кутиб турибди, шу сабаб бутун мамлакат бўйлаб газдан ўртача фойдаланиш беш фоизга ошади, дея телеканал Энергетика ахборот бошқармаси маълумотларини келтирган.
“Fox News”нинг таъкидлашича, Байден президентлик лавозимига киришгандан буён ёқилғи қазилмасини қазиб олишни чекловчи қатор чораларни кўрган ва бу юзага келган вазиятга таъсир кўрсатган.
ACS тадқиқот бюроси маълумотларига кўра, Америкадаги уйларнинг деярли ярмида иситиш учун табиий газдан фойдаланилади.
Ғарб мамлакатларида Москвага қарши санкциялар киритилиши ва Росссия ёқилғисидан воз кечиш сабаб энергия ресурслари нархи кўтарилди ва инфляция авж олди.
Энергия ресурслари, аввало газ нархи ошиши ортидан Европадаги саноат инқирози кузатилмоқда ва бу ўз навбатида иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда.