Европа музокараларга тайёр бўляпти. Америкага ҳали вақт керак

© © AP Photo / Virginia MayoФлаг с символикой Евросоюза в Брюсселе
Флаг с символикой Евросоюза в Брюсселе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада ғарблик сиёсатчиларнинг қатор баёнотлари бўлди. Улар Киев ҳукуматига мулоҳаза қилиши учун замин яратиши керак эди.
Бошланишига Эммануэль Макрон Москва ва Киев иложи борича тезроқ музокаралар столига ўтириш керак деган истагини билдирди.
“Украина буни қилишга мажбур бўлади”, - деди у.
Эртаси куни у Россия Украинада шундай қадам ташласа, Франция ядро қуролидан фойдаланиш ниятида эмаслигини айтиб, бу аниқ эканлигини таъкидлади. Кейин унинг твиттерида кўп маънога эга: “Биз Жаҳон урушини истамаймиз” деган хабар пайдо бўлди. Бироқ, кейинроқ Париж Владимир Зеленскийга ўз ҳудудида қаршилик кўрсатишга ёрдам беришда давом этишини қўшимча қилди. Бундан сўнг Франция президенти Киевга ҳозир Украина Қуролли Кучлари Донецкни ўққа тутаётган САУ CAESAR қуролларини етказилганини маълум қилди.
Макрондан сўнг сўз навбати Европа дипломатия раҳбари Жозеп Боррелга тегди. Аввалига у Россиянинг Украинага ядровий зарба бериши ортидан Ғарбнинг жавоби ядровий эмас, балки кучли ҳарбий жавоб бўлишини айтди. Ва унинг кейинчалик аниқлик киритишича, гап Россия армиясини на қисман, на тўлиқ йўқ қилиш ҳақида ҳам кетмаган.
Бироқ шундан сўнг "The Wall Street Journal" журналисти ўз твитини эълон қилди, унда исми ошкор этилмаган юқори мартабали европалик дипломат ўз ҳамкасбининг баёнотини рад этган:
“У бундай ваколатга эга бўлмаган ҳолда, ўзида йўқ имкониятлар ёрдамида ўзи масъул бўлмаган жавоб вариантлари ҳақида гапирди. Бизга фақат ҳайратланиш қолди”, - деб суҳбатдошининг сўзларини келтиради у.
Бир-бирига зид баёнотлар АҚШ дан ҳам янграмоқда: албатта Оқ уй Байден Владимир Путин билан Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида учрашмаслигини маълум қилди. Аммо бу пайтда Пентагон раҳбари Ллойд Остин ҳозирги можароларга НАТОнинг аралашмаслигини алоҳида таъкидлади. Альянснинг бош котиби Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, ташкилот низомининг бешинчи моддасига кўра, бир аъзога қилинган ҳужумни бутун альянсга ҳужум сифатида қабул қилиш Украина ҳолатида иш бермайди. Хуллас тезлаштирилган режимда блокка кириш тўғрисидаги аризаси билан Зеленскийга салом йўллади холос.
Тўғри, альянс аъзоларининг ядровий хавф йўқлигига ишонтиришларига қарамай, НАТО “Россия чегараларидан 600 миль узоқлиқда” ядровий машғулотлар олиб бормоқда. Ва яқинда КХДРда рекаталар учирилишига улар алоқадор эканлигига ишонадиган ҳеч ким бўлмаса керак.
Шу билан бирга аниқки, бундай баёнотлар билан Ғарб можаронинг дипломатик ечимига яқинлашаётгани йўқ. Украина ҳукумати билан музокаралар можароларга сабаб бўлган муаммоларни ҳал қилмайди. Агар кучугингиз занжирдан чиқиб кетган бўлса, унинг ҳужумига учраган одам кучук билан гаплашмайди- катта эҳтимол билан одам шунчаки уни отиб ўлдиради, кучук хўжайини билан эса гаплашиб олади. Шундай экан, имконингиз борида уни занжирлаб қўйинг.
Зеленскийнинг албатта музокаралар столида ўтириш имкони бор, аммо фақат номинал сифатда. Аммо бу столга Ғарбни ўтказиш учун Россияга битта шарт керак: агар можаро давом этса, Европа ўз суверенитетини тезда йўқотиш истиқболини англаши лозим.
Энергетика сиёсатидаги тубдан ислоҳотлар Эски дунёда кучлар мувозанати ўзгаришига олиб келади. Масалан, Германия, бир пайтлар бутун Европа иқтисодиётини тортган мамлакат, Россия ёқилғисини сотиб олиш имкониятидан маҳрум бўляпти. Бунинг натижасида саноати йўқ бўлиб кетиш остонасида турибди. Бундай шароитда Берлин иккинчи режага ўтишга мажбур. Биринчи планга эга энергоманбаларга рухсати борлар - биринчи навбатда, Норвегиядан газ оладиган Польша чиқади. Канцлер Олаф Шольц агар ушбу сценарийнинг нақадар жиддийлигини англамаган бўлса, аниқки уни асло ижро этмаётир ҳам.
ЕИ да бошқарув жиловининг алмашиши умуман Евроиттифоқнинг қадрсизланишига олиб келади: Украина инқирозида (яъни, “Киевнинг жанг майдонидаги ғалабаси”) керакли натижаларга эришилган тақдирда, АҚШ Хитойга қарши туриш учун ташқи сиёсатининг асосий векторини Осиё-Тинч океани минтақасига ўтказади. Бунинг учун АҚШ, Буюк Британия ва Австралияни ўз ичига олган AUKUS иттифоқи тузилди: НАТОнинг ҳозирги кўринишида давом этиши нафақат ўз аҳамиятини йўқотади, балки жуда қимматга ҳам тушади.
Украина устидан ғалаба бу ҳолатда Россиянинг бир қанча муаммоларини ҳал қилади, бироқ Европанинг эски етакчи мамлакатларининг заифлашиши ва янгиларининг пайдо бўлиши худди аввалгидек таҳдид бўлиб қолади. Айнан Шунинг учун ҳам Кремль Париж ва Берлин совуқ қиш оқибатларига дуч келмагунча дипломатик ечим изламоқда: у ерда ижтимоий тартибсизликлар юзага келса, ҳокимият тепасига Америка қўғирчоқлари эмас, суверенитет тарафдорлари келишига ҳеч ким кафолат бера олмайди.
Шу боис, Владимир Путин “Шимолий оқим-2” фаолияти ва Европа Иттифоқини ёқилғи билан таъминлаш учун Туркияда янги газ хабини яратишга эътибор қаратмоқда. Шу билан бирга, ОПEК+нинг яқинда қабул қилган қарори Россия нефть ва газ бозорларини АҚШга қараганда анча ишончли назорат қилаётганига далил бўлди.
Бундан ташқари, ўтган ҳафта Россия етакчиси Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари: БАА президенти Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаён, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани ва туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди. Бу учрашувларда айтилган баёнотлар нафақат Кремлнинг энергия бозоридаги позициялари ва Яқин Шарқ билан яқин алоқалари мустаҳкамлигидан, балки бу мамлакатлар Ғарб билан эҳтимолий музокараларни тайёрлашда воситачилик қилиш имкониятидан ҳам далолат беради.
Айни босқичда Вашингтон ҳозирча бунга тайёр эмаслиги аниқ. Ва Оқ уй позицияси ўзгариши учун иккита шароит керак: демократларнинг бўлажак сайловларда мағлуб бўлиши, Киевнинг эса жанг майдонида мағлубиятга учрашидир.
Ушбу икки шартни ҳам бажаришнинг имкони бор.
Янгиликлар лентаси
0