https://sputniknews.uz/20221018/er-yuzida-ozbek-tilida-sozlashuvchilar-qancha-29222218.html
Ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар қанча?
Ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар қанча?
Sputnik Ўзбекистон
Маккада ўзбек тилини янада ривожлантириш ва уни халқаро тилга айлантириш масалалари муҳокама қилинди. 18.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-18T13:24+0500
2022-10-18T13:24+0500
2022-10-18T13:24+0500
жамият
ўзбек тили
ўзбекистон
макка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1145/78/11457816_0:112:1200:787_1920x0_80_0_0_183a5aaf1d2b672061f1c887208a1b9d.jpg
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошди. Бу ҳақда 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Макка шаҳрида ўтказилган маърифий тадбирда маълум қилинди, дея хабар берди “Дунё” АА.Қайд этилишича, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда ўзбек тилининг мавқеини мустаҳкамлаш, она тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил сўзлаб берилган. Бу борада хориждаги кўплаб университетларда ўзбек тили марказлари ташкил этилгани ва чет мамлакатларда ўзбек тилини ўрганишга қизиқувчиларнинг сони йил сайин ортиб бораётгани таъкидланган.Бўлиб ўтган учрашувда Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган асли ўзбек бўлган бухорийлар диаспораси вакиллари миллат аслини акс эттирувчи ўзбек тилини эъзозлаш, жамиятдаги мавқеини юксалтириш ҳамда ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб вазифага айланиб бораётганини қайд этган.Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. 1989 йилнинг шу кунида "Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилинган. 2020 йил 10 апрелда “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу қонун билан ҳар йили 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонланади.Россия ёшлари ўзбек тилини қандай ўрганишмоқда?
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1145/78/11457816_2:0:1198:897_1920x0_80_0_0_aad1fd0ab659d5b8c7420efea2905676.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбек тили, ўзбекистон, макка
жамият, ўзбек тили, ўзбекистон, макка
Ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар қанча?
Маккада ўзбек тилини янада ривожлантириш ва уни халқаро тилга айлантириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошди. Бу ҳақда 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Макка шаҳрида ўтказилган маърифий тадбирда маълум қилинди, дея хабар берди
“Дунё” АА.
Қайд этилишича, тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда ўзбек тилининг мавқеини мустаҳкамлаш, она тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил сўзлаб берилган. Бу борада хориждаги кўплаб университетларда ўзбек тили марказлари ташкил этилгани ва чет мамлакатларда ўзбек тилини ўрганишга қизиқувчиларнинг сони йил сайин ортиб бораётгани таъкидланган.
“Ҳозирги кунда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошди, хорижий давлатлардаги 50 дан ортиқ олий ўқув юртида ўзбек тили ўргатилмоқда”, - дейилади хабарда.
Бўлиб ўтган учрашувда Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган асли ўзбек бўлган бухорийлар диаспораси вакиллари миллат аслини акс эттирувчи ўзбек тилини эъзозлаш, жамиятдаги мавқеини юксалтириш ҳамда ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб вазифага айланиб бораётганини қайд этган.
“Саудия ҳудудида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш, диаспора вакиллари фарзандларининг миллий тилимизни мукаммал эгаллаши учун махсус курслар ташкил этиш ва уларни зарур адабиётлар билан таъминлашга келишиб олинди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. 1989 йилнинг шу кунида "Давлат тили тўғрисида"ги қонун қабул қилинган. 2020 йил 10 апрелда “
Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Бу қонун билан ҳар йили 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонланади.