Дубай шаҳзодаси ов қилиш учун Ўзбекистонга келди - фото

© Instagram/faz3Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Oбуна бўлиш
Дубай валиаҳд шаҳзодаси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад аль Мактум ов қилиш учун Ўзбекистонга келди.
ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Айни кунларда Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад аль Мактум Навоий вилояти Қизилқум чўлида ов қилмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилади.
© Instagram/faz3Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад аль Мактум учун бу анъана тусига кирган. У Навоий шаҳридан 50 километрча узоқликдаги чўл ҳудудида жойлашган “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази”да анъанавий тарзда ов қилиб келади. Хусусан, у 2021 йил 6-7 октябрь кунлари ҳам Ўзбекистонга келиб, ов қилганди.
© Instagram/faz3Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
300 гектар ер майдонга эга ушбу марказ 2008 йилнинг апрель ойида БАА вице-президенти, Дубай амири Шайх Муҳаммад ибн Рашид аль Мактум ташаббуси билан ташкил қилинган.
© Instagram/faz3Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
Маълумот учун, “Амирликларнинг йўрға тувалоқни асраш маркази” томонидан 2022 йилнинг март ойида, 1600 бош йўрға тувалоқ етиштирилиб, табиат қўйнига қўйиб юборилган эди. Марказ 2019, 2020, 2021 йилларда ҳам ушбу "Қизил китобга" киритилган қўшларни етиштириб табиат қўйнига қўйиб юборган эди.
© Instagram/faz3Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.10.2022
Дубай шаҳзодаси Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум
Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум – Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактум ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У фаол ҳаёт тарзи билан машҳур. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт, от спорти ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади.
Янгиликлар лентаси
0