https://sputniknews.uz/20221017/yana-uchta-tumanga-yangi-hokimlar-tayinlandi--29204412.html
Яна учта туманга янги ҳокимлар тайинланди
Яна учта туманга янги ҳокимлар тайинланди
Sputnik Ўзбекистон
Асака туманига Бекзод Умматов, Нуробод туманига Сирожиддин Бердикулов ва Пахтаобод туманига Азизбек Латифжонов ҳоким этиб тайинланди. 17.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-17T18:09+0500
2022-10-17T18:09+0500
2022-10-17T18:09+0500
янги тайинлов
самарқанд
андижон
ҳоким
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/580/32/5803286_242:0:2758:1415_1920x0_80_0_0_343a27caae9a70d3ce96db635f706ec8.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бугун Андижон вилоятининг Асака ва Пахтаобод, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Хусусан, Асака туманига Бекзод Хамзаевич Умматов ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2003 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда “Ўзуйжойжамғармабанк” давлат акциядорлик банки Сергели филиали жамғарма касса амалиёти ва валюта айирбошлаш шаҳобчалари бўлимининг 7-сонли жамғарма касса назоратчиси вазифасидан бошлаган.Шунингдек, Сирожиддин Валикулович Бердикулов Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланган. У 1979 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Сирожиддин Бердикулов Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. Бундан ташқари, Азизбек Рахимович Латифжонов Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган. У 1977 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. Азизбек Латифжонов 1999 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1994 йилда "Ўзбекистон саноат-қурилиш банки" очиқ акциядорлик тижорат банки Андижон вилояти бўлими пул алмаштириш шохобчаси кассири вазифасидан бошлаган. Тайинловга қадар у фавқулодда вазиятлар вазирининг моддий-техника ва молия-иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.Аввалроқ Сардоба ва Фарғона туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/580/32/5803286_556:0:2443:1415_1920x0_80_0_0_5b3dc00b921804ba73728d72cde20ecd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
янги тайинлов, самарқанд, андижон, ҳоким, сиёсат
янги тайинлов, самарқанд, андижон, ҳоким, сиёсат
Яна учта туманга янги ҳокимлар тайинланди
Асака туманига Бекзод Умматов, Нуробод туманига Сирожиддин Бердикулов ва Пахтаобод туманига Азизбек Латифжонов ҳоким этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Бугун Андижон вилоятининг Асака ва Пахтаобод, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
Хусусан, Асака туманига
Бекзод Хамзаевич Умматов ҳокими этиб
тайинланди. Бунга қадар у Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2003 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда “Ўзуйжойжамғармабанк” давлат акциядорлик банки Сергели филиали жамғарма касса амалиёти ва валюта айирбошлаш шаҳобчалари бўлимининг 7-сонли жамғарма касса назоратчиси вазифасидан бошлаган.
Шунингдек, Сирожиддин Валикулович Бердикулов Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланган. У 1979 йилда Самарқанд вилояти, Жомбой туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар Сирожиддин Бердикулов Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Бундан ташқари, Азизбек Рахимович Латифжонов Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланган. У 1977 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. Азизбек Латифжонов 1999 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти ҳамда 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1994 йилда "Ўзбекистон саноат-қурилиш банки" очиқ акциядорлик тижорат банки Андижон вилояти бўлими пул алмаштириш шохобчаси кассири вазифасидан бошлаган. Тайинловга қадар у фавқулодда вазиятлар вазирининг моддий-техника ва молия-иқтисодиёт бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Аввалроқ
Сардоба ва
Фарғона туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.