https://sputniknews.uz/20221017/uqk-qoshinlarini-ukraina-janubiga-kochirmoqda--rogov--29201997.html
УҚК қўшинларини Украина жанубига кўчирмоқда – Рогов
УҚК қўшинларини Украина жанубига кўчирмоқда – Рогов
Sputnik Ўзбекистон
Яқин икки ҳафта ичида ҳужумга уриниш бўлиши мумкин, аммо биз уни қайтаришга тайёрмиз, дейди Рогов. 17.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-17T16:54+0500
2022-10-17T16:54+0500
2023-04-05T18:40+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
запорожье вилояти
владимир путин
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28876652_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_891594cd89e7e3592ed0b2f3a10d8dc9.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Киев ҳукумати ҳужум операциясини ўтказиш учун ғарбий вилоятлардан Украина жанубига қўшин ва ҳарбий техникани ўтказмоқда. Бу ҳақда “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раиси, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов маълум қилди.Роговнинг сўзларига кўра, Киев расмийлари кенг кўламли ҳужум операциясига ҳозирлик кўрмоқда, чунки бугунги кунда Украинанинг “Жануб” гуруҳи ҳарбий-техник жиҳатдан ҳам, шахсий таркиби бўйича ҳам энг жанговар, тажрибали гуруҳ ҳисобланади.Украина ҳарбийлари учун мумкин бўлган вазифалар сифатида у учта йўналишдаги ҳужумларни маълум қилди: Херсон, Запорожье атом электр станцияси ва Бердянскка.Роговнинг таъкидлашича, бугунги кунда душманга муваффақият қозониш имкониятини бермаслик учун бутун мудофаа чизиғи кучайтирилмоқда.23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб овоз берган.30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни имзолашди.3 октябрь куни Россия Давлат думаси, 4 октябрь куни эса Россия Федерал Мажлиси Федерация кенгаши бу шартномаларни ратификация қилди.5 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги тегишли қонунларни имзолади.
украина
запорожье вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/06/28876652_167:0:2898:2048_1920x0_80_0_0_f7cc70330ec0f004972bf9b12c2ce0a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, запорожье вилояти, владимир путин, россия
украина, запорожье вилояти, владимир путин, россия
УҚК қўшинларини Украина жанубига кўчирмоқда – Рогов
16:54 17.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Яқин икки ҳафта ичида ҳужумга уриниш бўлиши мумкин, аммо биз уни қайтаришга тайёрмиз, дейди Рогов.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Киев ҳукумати ҳужум операциясини ўтказиш учун ғарбий вилоятлардан Украина жанубига қўшин ва ҳарбий техникани ўтказмоқда. Бу ҳақда “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раиси, Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов
маълум қилди. “Ҳозир биз Зеленский режими Украина Қуролли кучларининг Польша ва Буюк Британияда махсус тайёргарликдан ўтган жангариларини Запорожье ва Херсон вилоятларидаги алоқа чизиғига ўтказаётгани ҳақида маълумот олмоқдамиз”, - деди Рогов.
Роговнинг сўзларига кўра, Киев расмийлари кенг кўламли ҳужум операциясига ҳозирлик кўрмоқда, чунки бугунги кунда Украинанинг “Жануб” гуруҳи ҳарбий-техник жиҳатдан ҳам, шахсий таркиби бўйича ҳам энг жанговар, тажрибали гуруҳ ҳисобланади.
“Яқин икки ҳафта ичида ҳужумга уриниш бўлиши мумкин, аммо биз уни қайтаришга тайёрмиз”, деди Рогов.
Украина ҳарбийлари учун мумкин бўлган вазифалар сифатида у учта йўналишдаги ҳужумларни маълум қилди: Херсон, Запорожье атом электр станцияси ва Бердянскка.
“Улар орасида Херсон вилоятида Днепрнинг ўнг қирғоғи устидан назорат ўрнатиш ва Херсонни эгаллаш, Запорожье атом электр станциясини қўлга киритиш ҳамда Васильевка ва Токмакдан ўтиб Бердянскка йўл олишга уриниш”, - деди агентлик манбаси.
Роговнинг таъкидлашича, бугунги кунда душманга муваффақият қозониш имкониятини бермаслик учун бутун мудофаа чизиғи кучайтирилмоқда.
“Менимча, бу фақат Зеленскийнинг хоҳиши. Улар муваффақиятга эриша олмайди”, - деди Рогов.
23-27 сентябрь кунлари Украинанинг озод қилинган ҳудудларининг Россия Федерацияси таркибига кириши бўйича референдумлар бўлиб ўтди. Референдум натижаларига кўра ДХРда - 99,23%, ЛХРда - 98,42 %, Херсон вилоятида - 87,05 % ва Запорожье вилоятида - 93,11% аҳоли Россияга қўшилишни ёқлаб
овоз берган.30 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин ва ДХР, ЛХР, Херсон ва Запорожье раҳбарлари Россия таркибига янги ҳудудларни қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни
имзолашди.3 октябрь куни
Россия Давлат думаси, 4 октябрь куни эса Россия Федерал Мажлиси Федерация кенгаши бу шартномаларни ратификация қилди.
5 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин Донецк ва Луганск халқ республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларини Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги тегишли
қонунларни имзолади.