https://sputniknews.uz/20221017/tez-yordamda-yolgon-chaqiriqlar-soni-2-baravarga-kamaydi---ssv-29189048.html
Тез ёрдамда ёлғон чақириқлар сони 2 бараварга камайди - ССВ
Тез ёрдамда ёлғон чақириқлар сони 2 бараварга камайди - ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Аммо айрим ҳудудларда ҳамон ёлғон мурожаатлар сони юқорилигича қолмоқда. 17.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-17T11:20+0500
2022-10-17T11:20+0500
2022-10-17T11:20+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тез ёрдам машинаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379804_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_20f93f4226560e68fc0404e03b3c6dba.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил “тез ёрдам”да ёлғон чақириқлар сони 2 бараварга камайди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, соҳадаги ижобий ўзгаришлар натижасида сўнгги йилларда “Тез ёрдам” хизмати фаолиятида ёлғон ва асоссиз чақириқлар сони анчагина камайди.Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашевнинг сўзларига кўра, бу фуқароларнинг тиббий саводхонлиги, шахсий масъулияти ортиб бораётганидан далолат беради.Шу йилнинг 9 ойида “103” хизматига жами 4 минг 452 та ёлғон чақириқ келиб тушди.Аммо айрим ҳудудларда ҳамон ёлғон мурожаатлар сони юқорилигича қолмоқда.Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 6 ойида Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 2727 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379804_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_af874c31bd1c0ab2a0f1aa5d339423c6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), тез ёрдам машинаси
жамият, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), тез ёрдам машинаси
Тез ёрдамда ёлғон чақириқлар сони 2 бараварга камайди - ССВ
Аммо айрим ҳудудларда ҳамон ёлғон мурожаатлар сони юқорилигича қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил “тез ёрдам”да ёлғон чақириқлар сони 2 бараварга камайди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар
берди. Қайд этилишича, соҳадаги ижобий ўзгаришлар натижасида сўнгги йилларда “Тез ёрдам” хизмати фаолиятида ёлғон ва асоссиз чақириқлар сони анчагина камайди.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Тез тиббий ёрдам хизматини мувофиқлаштирувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Юлдашевнинг сўзларига кўра, бу фуқароларнинг тиббий саводхонлиги, шахсий масъулияти ортиб бораётганидан далолат беради.
Шу йилнинг 9 ойида “103” хизматига жами 4 минг 452 та ёлғон чақириқ келиб тушди.
“Қувонарлиси, мазкур кўрсаткични ўтган йилнинг айни шу даври билан таққосласак, асоссиз мурожаатлар сони 2 баробарга камайганини кўриш мумкин. Яъни, ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида бундай чақириқлар сони 8 минг 27 тани ташкил қилган эди”, дейилади хабарда.
Аммо айрим ҳудудларда ҳамон ёлғон мурожаатлар сони юқорилигича қолмоқда.
Тошкент вилояти - 1 минг 208 та;
Қашқадарё вилояти - 590 та;
Фарғона вилояти - 587 та.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 6 ойида Республика тез тиббий ёрдам хизматига келиб тушган 2727 та мурожаат ёлғон чақириқ деб баҳоланган эди.