https://sputniknews.uz/20221017/samarqandda-tdt-tashqi-ishlar-vazirlari-yigilishi-bolib-otadi-29202875.html
Самарқандда ТДТ ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади
Самарқандда ТДТ ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Тегишли қарор Истанбулда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди. 17.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-17T17:18+0500
2022-10-17T17:18+0500
2022-10-17T17:18+0500
сиёсат
туркий давлатлар ташкилоти
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/11/29202683_0:35:1280:755_1920x0_80_0_0_4bf70ff3cb966fd11aede060e03e67f6.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилиши 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилади.Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация ТДТ ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди.Тадбирда, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Венгрия, Туркманистон ТИВ раҳбарлари, шунингдек, ТДТ бош котиби ва оқсоқоллар кенгаши раиси иштирок этди.Учрашувда 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган ТДТ саммитида имзолаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.Норов жаҳонда рўй бераётган воқеаларнинг жадаллиги ва халқаро муносабатлардаги ўзгаришлар ТДТни замонавий воқеликка доимий мослаштириш зарурлигини тақозо этишини таъкидлади.Ташкилот доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт, саноат ва технологик кооперация, инновациялар, АКТ, илм-фан, технология ва маданий-гуманитар бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги таъкидланди.Кучайиб бораётган хатар ва таҳдидларни енгиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида стратегик масалалар бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигига эътибор қаратилди.Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ТДТнинг Самарқанд саммитига тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берди.Йиғилиш якунлари бўйича ТДТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишини 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.Ўтган йили Туркиянинг Истанбул шаҳри бўлиб ўтган саммитда Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Самарқанддаги тадбир ташкилотнинг номи ўзгартирилгандан кейин бўлиб ўтадиган биринчи саммит ҳисобланади.ТДТга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/11/29202683_114:0:1167:790_1920x0_80_0_0_df95d3ae7cb4a1f69bf54cc1912ee300.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, туркий давлатлар ташкилоти, самарқанд
сиёсат, туркий давлатлар ташкилоти, самарқанд
Самарқандда ТДТ ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади
Тегишли қарор Истанбулда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилиши 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация ТДТ ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида
иштирок этди.Тадбирда, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Венгрия, Туркманистон ТИВ раҳбарлари, шунингдек, ТДТ бош котиби ва оқсоқоллар кенгаши раиси иштирок этди.
Учрашувда 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган ТДТ саммитида имзолаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди.
Норов жаҳонда рўй бераётган воқеаларнинг жадаллиги ва халқаро муносабатлардаги ўзгаришлар ТДТни замонавий воқеликка доимий мослаштириш зарурлигини тақозо этишини таъкидлади.
Ташкилот доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, транспорт, саноат ва технологик кооперация, инновациялар, АКТ, илм-фан, технология ва маданий-гуманитар бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этиш муҳимлиги таъкидланди.
Кучайиб бораётган хатар ва таҳдидларни енгиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида стратегик масалалар бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигига эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ТДТнинг Самарқанд саммитига тайёргарлик жараёни ҳақида маълумот берди.
Йиғилиш якунлари бўйича ТДТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги йиғилишини 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўтган йили Туркиянинг Истанбул шаҳри бўлиб ўтган саммитда Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Самарқанддаги тадбир ташкилотнинг номи ўзгартирилгандан кейин бўлиб ўтадиган биринчи саммит ҳисобланади.
ТДТга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.