Қрим кўприги бўйлаб автобуслар ҳаракатига рухсат берилди

© Sputnik / Константин МихальчевскийКрымский мост.
Крымский мост. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2022
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, эндиликда кўприкда йўловчи ташиш учун автомобиллар, автобуслар, поездлар ва электропоездлар ҳаракати очиқ.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Қрим кўпригида автобуслар ҳар икки йўналишда ҳам ҳаракатлана бошлади, деб ёзмоқда республика Транспорт вазирлиги.
“Қрим кўпригида автобуслар ҳаракати бошланди. Улар бугун эрталаб икки йўналишда ҳаракатлана бошлади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автобуслар паром ўтиш жойига жўнатилган эди”, дейилади вазирлик хабарида.
Таъкидланишича, эндиликда кўприкда йўловчи ташиш учун автомобиллар, автобуслар, поездлар ва электропоездлар ҳаракати очиқ.
Бундан ташқари, агар хоҳласа, йўловчилар Керч денгиз ўтиш жойининг қайиқлари ва паромларидан фойдаланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни эрталаб Қрим кўпригида портлаш содир бўлди ва бир неча цистерна ёниб кетди. Тўрт киши ҳалок бўлди. 12 октябрь куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати Қрим кўпригидаги терактни Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Буданов уюштирганини аниқлаганини маълум қилди.

Мавзуга оид:

Ғарб Қрим кўпригига ҳужум билан хавфли чизиқни кесиб ўтди – Россия ТИВ
Украина ТИВ раҳбари Қрим ва Белгороддаги портлашлар ортида Киев турганини тан олди
Қрим кўприги бир ярим ойда тўлиқ тикланади - Аксёнов
Янгиликлар лентаси
0