Президент Олимпия шаҳарчасида Спортни ривожлантириш вазирлигини жойлаштиришни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства ряда объектов.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов строительства ряда объектов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасини қуриш билан бирга кейинчалик ундан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу мажмуа 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказишга мўлжалланган. Шунга мувофиқ, халқаро спорт федерациялари талабларига жавоб берадиган олимпия стадиони, ёпиқ ва очиқ мажмуалар, сув спорти ва эшкак эшиш ҳавзалари, машғулот жойлари қурилиши лойиҳалаштирилган.
Бу галги тақдимотда мазкур йирик лойиҳанинг ташкилий-молиявий жиҳатлари кўриб чиқилди. Мутасаддилар бу борада хорижий компанияларнинг таклифлари, қурилиш материаллари ва спорт жиҳозларини етказиб бериш жадваллари ҳақида ахборот берди.
Давлат раҳбари Олимпия шаҳарчасини қуриш билан бирга кейинчалик ундан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Президент мажмуани сифатли қуриш, Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш кераклигини таъкидлади. Яна бир муҳим масала – кейинчалик бу шаҳарчадан қандай фойдаланиш.
“Шунинг учун мусобақадан сўнг, бу ерни ҳам мураббийлар, ҳам спортчиларни тайёрлайдиган муассасага айлантириш зарур. Маъмурий биноларда Спортни ривожлантириш вазирлиги ва федерацияларни ҳам жойлаштириш мумкин. Шунда бу ерда яхлит спорт муҳити бўлади. Ёшларимиз учун спорт иншоотлари қуриш билан бирга методикани ҳам ривожлантириб бориш керак”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режаштирилган. 160 гектарни эгаллайдиган мазкур шаҳарчада универсал стадион, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуалари, ётоқхона, меҳмонхона, Чирчиқ дарёсида эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Бу инфратузилма йирик мусобақалар ўтказиш ва бўлажак Олимпия захиралари институти учун ўқув-машғулот базаси бўлади.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон 2025 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган IV ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Ўйинларда қитъадаги 45 та мамлакат ёшлари 20 га яқин спорт тури бўйича беллашади.
Янгиликлар лентаси
0