https://sputniknews.uz/20221017/ozgidromet-poytaxt-aholisini-kuchli-havo-ifloslanishidan-ogohlantirdi-29207907.html
Ўзгидромет пойтахт аҳолисини кучли ҳаво ифлосланишидан огоҳлантирди
Ўзгидромет пойтахт аҳолисини кучли ҳаво ифлосланишидан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда соат 23:00 гача ҳавонинг чанг майда зарралари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда. 17.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-17T18:37+0500
2022-10-17T18:37+0500
2022-10-17T18:37+0500
жамият
тошкент
ўзгидромет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21232931_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_92da19325bc09257e047444bae898da3.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.Бунга узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси сабаб бўлган.Шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига қуйидаги маслаҳатлар берилган:Шунингдек, тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида хўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.IQAir портали маълумотларига кўра, ҳозир Тошкент дунёда ҳаво ифлосланиш даражаси бўйича биринчи ўринда турибди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/05/21232931_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_a4759eb1eb4af10f702cbeb7b5500d9e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, ўзгидромет
жамият, тошкент, ўзгидромет
Ўзгидромет пойтахт аҳолисини кучли ҳаво ифлосланишидан огоҳлантирди
Тошкентда соат 23:00 гача ҳавонинг чанг майда зарралари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. 17 октябр куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет
хабар қилди. Бунга узоқ вақт давомида ёғингарчиликнинг бўлмагани ва ҳаво ҳароратининг инверсияси сабаб бўлган.
Шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларига қуйидаги маслаҳатлар берилган:
имкони борича, уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш керак.
кўчада бўлганда, албатта, тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозим.
нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Шунингдек, тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида хўл сочиқларни ёйиб қўйиш тавсия этилади.
IQAir портали маълумотларига кўра, ҳозир Тошкент дунёда ҳаво ифлосланиш даражаси бўйича биринчи ўринда турибди.