Мирзиёев расмий ташриф билан Туркманистонга боради

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев, архивное фото
Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти 20-21 октябрь кунлари расмий ташриф билан Туркманистонда бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20-21 октябрь кунлари расмий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда Туркманистон ҳукумати йиғилиши давомида маълум қилинди.
“Türkmenistan: Altyn asyr” давлат агентлиги хабарига кўра, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов мамлакат президентига бўлажак ташрифга кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берган. Ташриф доирасида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов мутасаддиларга Ўзбекистон президентининг мамлакатга бўлажак расмий ташрифини юқорида даражада ташкиллаштириш бўйича топшириқ берган.
Бердимуҳамедовнинг сўзларига кўра, олий даражадаги навбатдаги музокаралар стратегик хусусиятга эга Туркманистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг янада ривожланишига янги туртки бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 14-15 июль кунлари Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган эди. Олий даражадаги музокаралар якунида қўшма баёнот ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланганди.
Янгиликлар лентаси
0