МДҲ давлатлари сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши тузилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПодсчет голосов
Подсчет голосов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2022
Oбуна бўлиш
Кенгашни тузиш Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан илгари сурилди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгашини тузиш бўйича ташаббуси қўллаб-қувватланди. Бу ҳақида МСК хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Қозоғистоннинг Остона шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида МДҲга иштирокчи давлатлари Сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди.

"МДҲ доирасида маслаҳат органини ташкил этиш ташаббуси МДҲга аъзо давлатлар сайлов органлари ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан илгари сурилди", - дейилади хабарда.

Маслаҳат кенгаши ўз фаолияти давомида қуйидаги ишларни амалга оширади:
МДҲ иштирокчи давлатларнинг сайлов органлари ўртасида сайлов соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш;
Сиёсий жараёнларни такомиллаштириш;
Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш;
Демократик сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга кўмаклашиш.
Маслаҳат Кенгаши МДҲга иштирокчи давлатларининг қонунчилиги ва халқаро мажбуриятлари доирасида сайлов ва референдум ўтказиш тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, уларда сайлов жараёнини такомиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0