https://sputniknews.uz/20221017/japarov-putindan-tojikiston-bilan-chegara-masalasini-hal-qilishda-yordam-soradi-29206692.html
Жапаров Путиндан Тожикистон билан чегара масаласини ҳал қилишда ёрдам сўради
Жапаров Путиндан Тожикистон билан чегара масаласини ҳал қилишда ёрдам сўради
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, Россия Федерацияси раҳбари бу ҳақда ўйлаб кўришга, ҳужжатларни кўтаришга, томонлар имкониятларини кўриб чиқишга ва баҳо беришга ваъда берган. 17.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-17T19:57+0500
2022-10-17T19:57+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
садир жапаров
владимир путин
қирғизистон
тожикистон
қирғиз-тожик чегараси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28157994_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_bb08ad17b9c6c6c202985427cf507182.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россия етакчиси Владимир Путиндан Тожикистон билан чегарани делимитация қилиш масаласини ҳал қилишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов маълум қилди.Иманқуловнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси раҳбари бу ҳақда ўйлаб кўришга, ҳужжатларни кўтаришга, томонлар имкониятларини кўриб чиқишга ва баҳо беришга ваъда берган.Ўтган ҳафта Остона шаҳрида Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди. Давлатларнинг биринчи шахслари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация қилиш масаласини муҳокама қилди.Маълумот учун, икки давлат ўртасидаги аниқланмаган ҳудудлар вақти-вақти билан тўқнашув зонасига айланади. Тожик-қирғиз чегарасида охирги марта вазият 14-16 сентябрь кунлари кескинлашган.25 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари вазиятни тартибга солиш бўйича протокол имзолади, унда улар чегарадаги можароларни тугатиш, делимитация ва демаркация жараёнини тезлаштиришга келишиб олинди. Шунингдек, ҳужжатга кўра, томонлар можаролар тез-тез содир бўладиган жойларда тўртта чегара пунктларини ўрнатишга келишиб олди.
қирғизистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/0f/28157994_176:0:2907:2048_1920x0_80_0_0_c07244b391f3310c1566fb0c6718e3ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, садир жапаров, владимир путин, қирғизистон, тожикистон, қирғиз-тожик чегараси, россия
дунёда, садир жапаров, владимир путин, қирғизистон, тожикистон, қирғиз-тожик чегараси, россия
Жапаров Путиндан Тожикистон билан чегара масаласини ҳал қилишда ёрдам сўради
19:57 17.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Таъкидланишича, Россия Федерацияси раҳбари бу ҳақда ўйлаб кўришга, ҳужжатларни кўтаришга, томонлар имкониятларини кўриб чиқишга ва баҳо беришга ваъда берган.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Россия етакчиси Владимир Путиндан Тожикистон билан чегарани делимитация қилиш масаласини ҳал қилишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов
маълум қилди. “Остонада бўлиб ўтган учрашувда уч давлат раҳбарлари чегара масаласи бўйича очиқ мулоқот қилди. Жапаров Путиндан бу масалани ҳал қилишда ёрдам беришни сўради, чунки буни ўзимиз ҳал қилишимиз тобора қийинлашиб бормоқда”, - деди Иманқулов.
Иманқуловнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси раҳбари бу ҳақда ўйлаб кўришга, ҳужжатларни кўтаришга, томонлар имкониятларини кўриб чиқишга ва баҳо беришга ваъда берган.
“Россияда чегаралар масаласини ҳал қилишга ёрдам берадиган архив ҳужжатлари ва хариталар бўлиши мумкин”, - дея қўшимча қилди Хавфсизлик кенгаши котиби.
Ўтган ҳафта Остона шаҳрида Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг учрашуви бўлиб ўтди. Давлатларнинг биринчи шахслари Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасини делимитация қилиш масаласини муҳокама қилди.
Маълумот учун, икки давлат ўртасидаги аниқланмаган ҳудудлар вақти-вақти билан тўқнашув зонасига айланади. Тожик-қирғиз чегарасида охирги марта вазият 14-16 сентябрь кунлари кескинлашган.
25 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари вазиятни тартибга солиш бўйича протокол имзолади, унда улар чегарадаги можароларни тугатиш, делимитация ва демаркация жараёнини тезлаштиришга келишиб олинди. Шунингдек, ҳужжатга кўра, томонлар можаролар тез-тез содир бўладиган жойларда тўртта чегара пунктларини ўрнатишга келишиб олди.