Фарғонада ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейи нишонланади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишФутбол. Учебно-тренировочный сбор. Архивное фото
Футбол. Учебно-тренировочный сбор. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2022
Oбуна бўлиш
25 октябрь куни ўзбек футболининг таниқли юлдузлари, футбол фахрийлари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятидан иборат жамоа Фарғонага боради.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. 25-26 октябрь кунлари Фарғонада ўзбек футболининг 110 йиллик юбилейига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 25 октябрь куни ўзбек футболининг таниқли юлдузлари, футбол фахрийлари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятидан иборат жамоа Фарғонага боради.
Шу куни меҳмонлар вилоят ҳокими – вилоят Футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров билан учрашади, Фарғона шаҳридаги “Футбол маркази”да бўлиб ўтадиган футбол фестивалида иштирок этади.
Асосий тадбирлар шу куни Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Соат 17:00 да мухлислар ва меҳмонлар эътиборига катта концерт дастури намойиш этилади.
Сўнгра Ўзбекистон ва Фарғона вилояти фахрийлар терма жамоалари Қирғизистон ва Тожикистон фахрийлар терма жамоаларига қарши бир таймлик учрашувларда майдонга чиқишади.
Учрашувлар дастури қуйидагича (бир таймдан иборат, 30 минутдан):
1-учрашув: Ўзбекистон-Қирғизистон;
2-учрашув: Фарғона вилояти-Тожикистон;
3-учрашув: Ўзбекистон-Тожикистон;
4-учрашув: Фарғона вилояти-Қирғизистон.
26 октябрь куни меҳмонлар вилоятдаги футбол фахрийлари ҳолидан хабар олишади, Марғилон шаҳридаги диққатга сазовор жойларни кўздан кечиришади, куннинг иккинчи ярмида Қўқонга боришади. Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида Суперлига доирасидаги Қўқон 1912 – Сўғдиёна учрашувини томоша қилишади.
Янгиликлар лентаси
0