Тошкентда чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хусусий инвесторга топширилиши мумкин

© Sputnik / Рамиз БахтияровУрны для раздельного сбора мусора
Урны для раздельного сбора мусора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2022
Oбуна бўлиш
Қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш ишларини ташкил этишга 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ жалб қилиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрида маиший чиқиндиларни тўплаш, саралаш, олиб чиқиш ва қайта ишлаш вазифаларини давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида инвесторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокимлиги тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.
Инвестиция лойиҳаси тўғрисидаги битим 30 йилга тузилади. Инвестор уни амалга ошириш учун бошқарув компаниясини ташкил этади.
Махсус техникаларни, бино-иншоотлари, чиқинди йиғиш майдонлари, чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ва Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган янги маиший чиқинди полигонини барча мол-мулклари билан бирга хусусий шерикка вақтинчалик фойдаланишга бериш режалаштирилмоқда.
2024 йил охирига қадар камида 300 млрд сўмга қуйидагиларни бажариши керак:
3 та қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш марказлари ташкил этиш;
“Оҳангарон” полигони ҳудудида биогаз ишлаб чиқариб, электр энергияси олиш станциясини барпо этиш;
махсус чиқинди йиғиш юк машиналари, чиқинди йиғиш контейнерлари харид қилиш;
чиқиндиларни қайта юклаш станцияларини реконструкция қилиш ҳамда автотранспорт филиалларини таъмирлаш.

2-босқичда 2025-2051 йилларда Тошкент шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш, ташиш, саралаш ва қайта ишлаш ишларини ташкил этишга камида 3 трлн сўм маблағ йўналтириш мажбуриятини олади. Чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини амалдаги 8%дан камида 60% га етказилиши керак.

2023 йилдан бошлаб барча туманларда чиқиндиларни босқичма-босқич “қайта ишланадиган”, “қайта ишланмайдиган”, “органик”, “хавфли маиший чиқиндилар” ва бошқа тоифаларга ажратган ҳолда йиғиш тизимини жорий этади.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида президент Шавкат Мирзиёев мутасаддилар олдига жорий йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифасини қўйган эди.
Янгиликлар лентаси
0