Британиялик консерваторлар Трассни истеъфога чиқишга чақирди

© AFP 2023 / Michal Cizek Лиз Трасс
Лиз Трасс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2022
Oбуна бўлиш
Буюк Британиянинг консерватив партия аъзоларидан бири мамлакат, халқ ва партия Трассдан яхшироғига лойиқ эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Буюк Британиянинг консерватив партия аъзолари Криспин Блант, Эндрю Бриджен ва Жейми Уоллис бош вазир Лиз Трасс истеъфога чиқиши кераклигини айтди.
ОAВ хабарларига кўра, Блант бош вазирни лавозимини тарк этишга чақирган биринчи Тори аъзоси бўлган.

“Йўқ. Менимча, ўйин тугади”, - деб жавоб берган у журналистнинг Трасс “омон қола оладими” деган саволига.

Блантнинг сўзларига кўра, партия раҳбарияти собиқ молия вазири Риши Сунак, жамоатлар палатаси раҳбари Пенни Мордонт ва молия вазири Жереми Хантнинг биргаликдаги бошқарувига ўтказилиши керак.
“Telegraph” нашрининг ёзишича, Бриджен мамлакат, халқ ва партия яхшироғига лойиқ эканини айтган.
Уоллис, ўз навбатида, Трассни истеъфога чиқишга чақириб, унга хат ёзган. Уоллиснинг таъкидлашича, чунки у энди Британиянинг ишончини қозона олмайди.
Эслатиб ўтамиз, Лиз Трасс сентябрь ойининг бошида Британия консерваторлари раҳбари этиб сайланди ва бош вазир лавозимини эгаллади. Трасс партия аъзоларининг 81,3 минг овозини олди. Унинг рақиби, собиқ молия вазири Риши Сунак 60,4 минг овоз олди.
Янгиликлар лентаси
0