https://sputniknews.uz/20221017/bayden-29193802.html
Америкаликларнинг учдан бир қисмигина Байденга яна овоз беришга рози – сўров
Америкаликларнинг учдан бир қисмигина Байденга яна овоз беришга рози – сўров
Sputnik Ўзбекистон
Америкаликларнинг ярмидан кўпи икки йил ичида “бошқа бировга” овоз беришни афзал кўради. 17.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-17T14:24+0500
2022-10-17T14:24+0500
2022-10-17T14:24+0500
дунёда
ақш
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/26999463_0:113:1802:1127_1920x0_80_0_0_9dcf1615b2336f1d05f8055942517cb1.jpg
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. AҚШ фуқароларининг атиги учдан бир қисми 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Жо Байден учун қайта овоз беришга тайёр. Бу ҳақда “Fox News” телеканали ўтказган сўров натижалари дарак бермоқда.Якшанба куни эълон қилинган тадқиқотга кўра, сўралган америкаликларнинг ярмидан кўпи (54%) икки йил ичида “бошқа бировга” овоз беришни афзал кўради ва респондентларнинг атиги 33 фоизи Байденга яна овоз беришга рози. Таъкидланишича, жорий йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 36 фоизни ташкил қилган.Респондентларнинг 10 фоизга яқини 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик пойгаси натижаларига кўра Оқ уйда қайси сиёсатчини кўришни ҳали ҳал қилмаганини айтган.Сўров 9-12 октябрь телефон орқали ўтказилган. Тадқиқотда жами 1206 нафар респондент иштирок этган. Натижаларнинг хатолик чегараси 2,5 фоиз пунктини ташкил қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/26999463_75:0:1728:1240_1920x0_80_0_0_7707f89e5ae5205aaca8fa43b6223b28.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, жо байден
Америкаликларнинг учдан бир қисмигина Байденга яна овоз беришга рози – сўров
Америкаликларнинг ярмидан кўпи икки йил ичида “бошқа бировга” овоз беришни афзал кўради.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. AҚШ фуқароларининг атиги учдан бир қисми 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида амалдаги давлат раҳбари Жо Байден учун қайта овоз беришга тайёр. Бу ҳақда “Fox News” телеканали ўтказган сўров натижалари
дарак бермоқда. Якшанба куни эълон қилинган тадқиқотга кўра, сўралган америкаликларнинг ярмидан кўпи (54%) икки йил ичида “бошқа бировга” овоз беришни афзал кўради ва респондентларнинг атиги 33 фоизи Байденга яна овоз беришга рози. Таъкидланишича, жорий йилнинг январь ойида бу кўрсаткич 36 фоизни ташкил қилган.
Респондентларнинг 10 фоизга яқини 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик пойгаси натижаларига кўра Оқ уйда қайси сиёсатчини кўришни ҳали ҳал қилмаганини айтган.
“Бу тахминий ҳисоб-китоб, баъзи демократлар Байдендан кўра муносиброқ номзодга умид боғлашмоқда, республикачилар эса унинг қайта сайланишига қатъиян қарши”, дея шарҳлайди демократ ва социолог Крис Aндерсон.
Сўров 9-12 октябрь телефон орқали ўтказилган. Тадқиқотда жами 1206 нафар респондент иштирок этган. Натижаларнинг хатолик чегараси 2,5 фоиз пунктини ташкил қилади.