Андижондаги айрим кўчаларда транспорт тезлигини пасайтириш режалаштирилмоқда

© SputnikДорожные знаки
Дорожные знаки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2022
Oбуна бўлиш
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ таклифига биноан, вилоятда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш учун “Юқори тезлик чекланган“ (60 км/соат) йўл белгилари ўрнатилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Андижон вилоят Кенгаши қирқ учинчи сессиясида вилоятдаги 52 та кўчада ҳаракат тезлигини 60 км.соат этиб белгилаш таклиф этилди. Бу ҳақида 14 октябрь куни Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, мазкур ҳудудлардаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш учун “Юқори тезлик чекланган“ (60 км/соат) йўл белгилари ўрнатиш зарурати вужудга келмоқда.
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ таклифига асосан, вилоятнинг бир қатор ҳудудларида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида“Юқори тезлик чекланган“ (60 км/соат) йўл белгилари ўрнатилади.
Йўл белгилари қуйидаги кўчаларга ўрнатилади:
Андижон шаҳар - Ўзбекистон, Бобуршох, Тошкент, Усмон Юсупов, А.Фитрат, Дукчи Эшон, Университет, Машраб, Муқумий, Фурқат, Ю.Отабеков, Найман, Чўлпоншох ва Сой кўчаларининг таклиф этилган қисмларига;
Андижон тумани - Полосон маҳалласи, Чем маҳалласи, Март маҳалласи, Саноат маҳалласи, Шўро маҳалласи;
Асака тумани - Имом Бухорий кўчаси, Умид кўчаси;
Балиқчи тумани - Марказ (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли "автомобиль йўлининг — 101−106 кмлар" оралиғи) Чинобод шаҳарчаси (давлат аҳамиятидаги 4Р112 Фарғона халқа йўли "автомобиль йўлининг — 113−118 кмлар оралиғи");
Булоқбоши тумани - М.Исмоилий кўчаси, туман худуди орқали ўтган 4Р 137 автомобиль йўли;
Бўстон тумани - ҳудуддан ўтган халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 393−396 кмлари оралиғи, давлат аҳамиятидаги 4Р128 Бўз ш. — Ўрмонбек қ. — Балиқчи қ. автомобиль йўлининг 0−4 кмлари оралиғи;
Хўжаобод тумани - худуд орқали ўтган А-373 автомобиль йўли, туман ҳудуди орқали ўтган А-373 автомобиль йўли;
Избоскан тумани - Тўрткўл маҳалласи, Оқолтин маҳалласи;
Жалақудуқ тумани - 4Р-249 автомобиль йўли, туман ҳудудидан ўтган 4К 72 автомобиль йўли, туман ҳудудидан ўтган 4Р 248 автомобиль йўли;
Марҳамат тумани - давлат аҳамиятидаги 4Р-138 "Шахрихон ш.-Асака ш.-Мархамат ш.-Қизилқия қ." автомобиль йўлининг 31−35 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-140 автомобиль йўли "Марғилон ш. — Қува ш. — Марҳамат ш. — Аравон қ. автомобиль йўлининг 51−53 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-137 автомобиль йўли Хўжаобод қ. — Булоқбоши қ. — Кулла қ. — Ўқчи қ. автомобиль йўлининг 24−25 кмлари оралиғи (Ўқчи қишлоғи);
Олтинкўл тумани - давлат аҳамиятидаги 4Р-112 "Фарғона халқа йўли" автомобиль йўлининг 133−135 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-112 "Фарғона халқа йўли" автомобиль йўлининг 122−123 кмлари оралиғи (Қўштепа маркази);
Пахтаобод тумани - Тўпобжувоз маҳалласи, Маданият маҳалласи, Учқўрғон маҳаласи;
Қўрғонтепа тумани - давлат аҳамиятидаги 4Р-136 "Кўтарма қ. — "Қорасув-Хонобод" автойўли — Тополино қ." автомобиль йўлининг 19−21 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-135 "Андижон ш.-Тешиктош қ.-Ойим қ.- Қўрғонтепа қ.-Жалолқудуқ қ.-А-373 а/йўли" автомобиль йўлининг 48−51 кмлари оралиғи (туман маркази), туман ҳудудидан ўтган 4Р-136 "Кўтарма қ. — "Қорасув-Хонобод" автойўли — Тополино қ." автомобиль йўлининг 33−35 кмлари оралиғи (Қорасув ш. маркази);
Шаҳрихон тумани - Найнаво маҳалласи, Назармахрам маҳалласи, Вахим маҳалласи;
Улуғнор тумани - Оқ олтин маҳалласи, Оқ олтин маҳалласи;
Хонобод шаҳари - Ички йул Мустақиллик маҳалласи Обод кўчаси 1 км, Анҳор маҳалласи И.Каримов кўчаси 3 км оралиқ.
Маълумот учун, 2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида вилоятда 584 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаларида 117 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 477 нафари эса оғир тан жароҳати олган.
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг 121 таси ҳайдовчилар томонидан транспорт воситаларини белгиланган меъёрдан ортиқ тезликда ҳаракатланиши оқибатида содир этилган.
Қоидабузарликларни асосий қисми Андижон шаҳрининг 15 та, Андижон туманининг 5 та, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўстон, Ҳўжаобод, Избоскан, Олтинкўл, Улуғнор туманлари ва Хонобод шаҳрининг 2 та ҳудудида, Жалақудуқ, Марҳамат, Паҳтаобод, Қўрғонтепа ва Шаҳрихон туманининг 3 та жами вилоятнинг 52 та ҳудудларида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 10 октябрь куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўли (КҲАЙ) ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км.гача чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0