Шарифа Давронова Осиё чемпионатида яна бир олтин медални қўлга киритди
Шарифа Давронова Осиё чемпионатида яна бир олтин медални қўлга киритди
Sputnik Ўзбекистон
Давронова Кувайтда ўтказилган енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигида уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга эга... 16.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Кувайтда ўтказилган енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Шарифа Давронова яна бир олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Давронова қитъа биринчилигида уч ҳатлаб сакраш дастурида тенгсиз бўлган. Спортчига бу галги чемпионликни расмийлаштириш учун 13,23 метр етарли бўлди.Мазкур дастурда иштирок этган бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Хушноза Шавкатова эса 12,23 метр билан кумуш медални қўлга киритди.Аввалроқ 15 ёшли Шарифа Давронова узунликка сакрашда 6,06 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритганди.
Давронова Кувайтда ўтказилган енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги қитъа биринчилигида уч ҳатлаб сакраш дастурида олтин медалга эга чиқди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Кувайтда ўтказилган енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчи Шарифа Давронова яна бир олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Давронова қитъа биринчилигида уч ҳатлаб сакраш дастурида тенгсиз бўлган. Спортчига бу галги чемпионликни расмийлаштириш учун 13,23 метр етарли бўлди.
Мазкур дастурда иштирок этган бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Хушноза Шавкатова эса 12,23 метр билан кумуш медални қўлга киритди.