Норов Истанбулда ТДТ ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этади

© Sputnik / Зафар ХалиловВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2022
Oбуна бўлиш
Йиғилишда вазирлар 11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг биринчи саммити кун тартиби ва тайёргарлик жараёнини муҳокама қилишлари режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. 17 октябрь куни Истанбул шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йиғилишда 11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг биринчи саммити кун тартиби ва тайёргарлик жараёни, шу жумладан ТДТ давлат раҳбарлари кенгашига имзолаш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишни кўзда тутилган.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсат ва ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Ўтган йили Туркиянинг Истанбул шаҳри бўлиб ўтган саммитда Туркий кенгаш номини Туркий давлатлар ташкилоти деб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.
Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.
Эслатиб ўтамиз, Остонадаги Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреевни қабул қилиб, Самарқанд саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0