https://sputniknews.uz/20221016/mask-ukrainadagi-vaziyatni-yumshatishga-hissa-qosha-olmayotganini-aytdi-29174613.html
Маск Украинадаги вазиятни юмшатишга ҳисса қўша олмаётганини айтди
Маск Украинадаги вазиятни юмшатишга ҳисса қўша олмаётганини айтди
Sputnik Ўзбекистон
SpaceX раҳбари Украинадаги вазиятни юмшатишга бор кучи билан ҳаракат қилаётганини, аммо натижага эриша олмаётганини ёзиб қолдирди. 16.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-16T12:23+0500
2022-10-16T12:23+0500
2023-04-05T18:40+0500
дунёда
илон маск
украина
владимир зеленский
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/05/6210543_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_547f137895e312103908325a63b991e2.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск кеча, 15 октябрь куни Украина атрофидаги вазиятдаги кескинликни камайтиришга қаратилган барча уринишлари беҳуда эканини айтди.“Вазиятни юмшатиш учун бор кучим билан ҳаракат қиляпман, лекин афтидан, муваффақиятга эришмадим”, - деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.3 октябрь куни Маск Украинадаги тинчлик шароитлари ҳақидаги ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Биринчи қадам сифатида у яқинда Россия томонидан аннекция қилинган ҳудудларда БМТ назорати остида референдумлар ўтказишни таклиф қилди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Қрим расман Россия Федерацияси таркибига киради, Украина эса нейтрал мақомини эълон қилиши мумкин.Шундан сўнг, шу ҳафта Украинанинг Германиядаги элчиси лавозимини тарк этаётган Андрей Мелник инглиз тилида беҳаё сўз ишлатиб, унга “ортга чекинишни” маслаҳат берди.Аввалроқ, Илон Маск Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими Украинада ишламай қолиши мумкинлигини айтган эди. Унга кўра, SpaceX тизимнинг Украинадаги ишлашини энди у ўз ёнидан тўлай олмайди.Маълумот учун, яқинда Starlinkишламай қолганлиги сабабли Украина Қуролли Кучлари кўр-кўрона буйруқ беришга мажбур бўлган эди. Бу эса ҳужумларнинг муваффақиятсизлиги ва катта йўқотишларга олиб келди.Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/621/05/6210543_166:0:1066:675_1920x0_80_0_0_0fb5222419e9b7d47ea409eeb6454aa4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, илон маск, украина, владимир зеленский, россия
дунёда, илон маск, украина, владимир зеленский, россия
Маск Украинадаги вазиятни юмшатишга ҳисса қўша олмаётганини айтди
12:23 16.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) SpaceX раҳбари Украинадаги вазиятни юмшатишга бор кучи билан ҳаракат қилаётганини, аммо натижага эриша олмаётганини ёзиб қолдирди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск кеча, 15 октябрь куни Украина атрофидаги вазиятдаги кескинликни камайтиришга қаратилган барча уринишлари беҳуда эканини
айтди. “Вазиятни юмшатиш учун бор кучим билан ҳаракат қиляпман, лекин афтидан, муваффақиятга эришмадим”, - деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
3 октябрь куни Маск Украинадаги тинчлик шароитлари ҳақидаги ўз қарашлари билан ўртоқлашди. Биринчи қадам сифатида у яқинда Россия томонидан аннекция қилинган ҳудудларда БМТ назорати остида референдумлар ўтказишни таклиф қилди. Тадбиркорнинг сўзларига кўра, Қрим расман Россия Федерацияси таркибига киради, Украина эса нейтрал мақомини эълон қилиши мумкин.
Шундан сўнг, шу ҳафта Украинанинг Германиядаги элчиси лавозимини тарк этаётган Андрей Мелник инглиз тилида беҳаё сўз ишлатиб, унга “ортга чекинишни” маслаҳат берди.
Аввалроқ, Илон Маск Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими Украинада ишламай қолиши мумкинлигини айтган эди. Унга кўра, SpaceX тизимнинг Украинадаги ишлашини энди у ўз ёнидан тўлай олмайди.
Маълумот учун, яқинда Starlinkишламай қолганлиги сабабли Украина Қуролли Кучлари кўр-кўрона буйруқ беришга мажбур бўлган эди. Бу эса ҳужумларнинг муваффақиятсизлиги ва катта йўқотишларга олиб келди.
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.