Эрондаги энг йирик қамоқхонада портлаш юз берди

© pexels.ciom/Vladimir ShipitsinГорящее здание
Горящее здание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.10.2022
Oбуна бўлиш
Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган энг йирик қамоқхона — Эвинда кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган Эвин шаҳридаги энг йирик қамоқхонада кучли портлаш ва ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Эвин қамоқхонасида кучли ёнғин бўлганини кўрсатувчи фотосуратлар чоп этилди. Маҳаллий аҳоли сўнгги 20 дақиқада ёнғин жойидан камида тўртта портлаш овози эшитилганини маълум қилди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ёнғин қамоқхонанинг тикув бўлимида молиявий жиноятлар ва ўғирликда айбланган бир неча маҳкумлар ўртасидаги можаро оқибатиди содир бўлган. Қамоқхона раҳбариятининг тезкор ҳаракати туфайли ёнғин дарҳол ўчирилган.
Эвин қамоқхонасидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ,саккиз киши жабрланган.
Янгиликлар лентаси
0