https://sputniknews.uz/20221015/zelenskiy-idorasi-kievni-elektr-energiyasini-iloji-boricha-tejashga-chaqirdi-29157367.html
Зеленский идораси Киевни электр энергиясини иложи борича тежашга чақирди
Зеленский идораси Киевни электр энергиясини иложи борича тежашга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Украина президенти идораси раҳбари ўринбосари Тимошенко Киев ва минтақани электр энергиясини иложи борича тежашга чақирди. 15.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-15T14:48+0500
2022-10-15T14:48+0500
2022-10-15T14:48+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
владимир зеленский
электр энергияси
киев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/16/24722662_0:112:2141:1316_1920x0_80_0_0_5c365d38f2d153ee3b56cbddf9f190ed.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко Киев ва минтақа аҳолисини инфратузилмага жиддий шикаст етганлиги сабабли имкон қадар электр энергиясини тежашга чақирди. Бу ҳақда РИА новости хабар берди.Аввалроқ, Украинанинг “Укрэнерго” миллий энергетика компанияси Киев вилоятидаги энергетика инфратузилмаси объекти шанба куни эрталаб ракета ҳужуми оқибатида зарар кўрганини маълум қилганди.Тимошенко энергетика инфратузилмаси объектининг ўққа тутилишининг “жиддий оқибатлари”ни қайд этди.Чернигов вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Вячеслав Чаус ҳам вилоят аҳолисини қўшни Киев вилоятида инфратузилмага жиддий шикаст етганлиги сабабли электр энергиясини тежашга чақирди, бу эса фавқулодда тўхташларга олиб келиши мумкин.Душанба ва сешанба кунлари Украина оммавий ахборот воситалари портлашлар муҳим инфратузилмаларга, жумладан, энергияга зарар етказилгани ҳақида хабар беришди.Душанба куни Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан бўлиб ўтган оператив йиғилишда Украина инфратузилма объектларига аниқ бошқариладиган қуроллар билан йирик зарба берилганини айтди. Путин Қрим кўпригида содир бўлган воқеани фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган теракт деб атади. Унинг сўзларига кўра, Киев ўзини энг жирканч террорчи гуруҳлар билан бир қаторга қўйган ва Киев режимининг жиноятларини жавобсиз қолдириш шунчаки мумкин эмас.
украина
киев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/16/24722662_118:0:2021:1427_1920x0_80_0_0_0bf4a691f14a595062dd93b01ece4134.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, владимир зеленский, электр энергияси, киев
украина, владимир зеленский, электр энергияси, киев
Зеленский идораси Киевни электр энергиясини иложи борича тежашга чақирди
Украина президенти идораси раҳбари ўринбосари Тимошенко Киев ва минтақани электр энергиясини иложи борича тежашга чақирди.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг идораси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко Киев ва минтақа аҳолисини инфратузилмага жиддий шикаст етганлиги сабабли имкон қадар электр энергиясини тежашга чақирди. Бу ҳақда
РИА новости хабар берди.
Аввалроқ, Украинанинг “Укрэнерго” миллий энергетика компанияси Киев вилоятидаги энергетика инфратузилмаси объекти шанба куни эрталаб ракета ҳужуми оқибатида зарар кўрганини маълум қилганди.
Тимошенко энергетика инфратузилмаси объектининг ўққа тутилишининг “жиддий оқибатлари”ни қайд этди.
“Шунинг учун менинг илтимосим мутлақо оддий: Киев ва Киев вилояти аҳолиси, илтимос, бугун соат 17:00 дан 23:00 гача электр энергиясидан фойдаланишни имкон қадар чекланг”, - деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Чернигов вилояти ҳарбий бошқармаси бошлиғи Вячеслав Чаус ҳам вилоят аҳолисини қўшни Киев вилоятида инфратузилмага жиддий шикаст етганлиги сабабли электр энергиясини тежашга чақирди, бу эса фавқулодда тўхташларга олиб келиши мумкин.
“Чернигов вилояти аҳолисидан сўрайман — бугун, 15 октябрь куни электр энергиясидан фойдаланишни имкон қадар 17 дан 23 соатгача чекланг”, - деб ёзди Чаус ўзининг Телеграм-каналида.
Душанба ва сешанба кунлари Украина оммавий ахборот воситалари портлашлар муҳим инфратузилмаларга, жумладан, энергияга зарар етказилгани ҳақида хабар беришди.
Душанба куни Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан бўлиб ўтган оператив йиғилишда Украина инфратузилма объектларига аниқ бошқариладиган қуроллар билан йирик зарба берилганини айтди. Путин Қрим кўпригида содир бўлган воқеани фуқаролик инфратузилмасини йўқ қилишга қаратилган теракт деб атади. Унинг сўзларига кўра, Киев ўзини энг жирканч террорчи гуруҳлар билан бир қаторга қўйган ва Киев режимининг жиноятларини жавобсиз қолдириш шунчаки мумкин эмас.