Туркияда кон портлади: 28 киши қурбон бўлган

© AP Photo / Nilay Meryem ComlekВзрыв в шахте на севере Турции.
Взрыв в шахте на севере Турции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2022
Oбуна бўлиш
Туркиянинг Бартин вилоятидаги конда портлаш содир бўлди. Оқибатда тахминан 28 нафар кончи ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Туркиянинг Бартин вилоятидаги Амасра шаҳрида жойлашган конда портлаш содир бўлди. Оқибатда тахминан 28 нафар кончи ҳалок бўлган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди, дея хабар берди маҳаллий нашрлар.
Аввалроқ, вазир Бартиндаги қурбонлар сони 25 кишига етганини, 11 ярадор даволанаётгани ҳақида айтганди. Унга кўра, жароҳатланганлардан 1 нафарининг аҳволи оғир, ярадорлардан 4 нафари реанимацияга ётқизилган. 6 нафар кончи тез ёрдам машинасида Истанбул шаҳар шифохонасининг куйиш марказига етказилган.
“Туркиядаги кўмир конида юз берган портлаш қурбонлари сони 28 кишига етди”, - дейилади унинг навбатдаги мурожаатида.
Воқеа Амасра ҳудудидаги кўмир конида 300 метр чуқурликда содир бўлган. Ўша вақтда конда 115 киши ишлаётган бўлган. Улардан бир қисми эвакуация қилинган. Бартин губернатори Нуртож Арслан қутқарувчилар 14 нафар кончини қутқаришга муваффақ бўлганини, камида 49 киши ҳали ҳам ер остида қолиб кетаётганини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0