Тошкентда югуриш марафони ўтказилиши сабабли қатор кўчалар ёпилади

© CC0 / Unsplash / Miguel A. AmutioУчастники забега
Участники забега - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2022
Oбуна бўлиш
16 октябрь куни пойтахтда Tashkent Global Forum ташкилоти бошчилигида 3 кмга югуриш - Business Run марафони ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Эртага, 16 октябрь куни Тошкент шаҳридаги қатор кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, эртага Tashkent Global Forum ташкилоти бошчилигида 3 кмга югуриш - Business Run марафони ўтказилади. Шу муносабат билан соат 06:00 дан соат 11:00 гача бир нечта кўчалар ёпилади.
Ушбу кўчалар:
Ислом Каримов кўчасидан — Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
Афросиёб кўчасидан — Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача;
Шароф Рашидов кўчасидан — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Афросиёб кўчасигача.
© Тошкент шаҳар ИИББТошкентда югуриш марафони ўтказилиши сабабли қатор кўчалар ёпилади
Тошкентда югуриш марафони ўтказилиши сабабли қатор кўчалар ёпилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2022
Тошкентда югуриш марафони ўтказилиши сабабли қатор кўчалар ёпилади
Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Янгиликлар лентаси
0