Самарқандда 42 та ташкилот шаҳар ташқарисига кўчирилади

© Хокимият Самаркандской области15-16 сентября 2022 года в Самарканде состоится 22-й саммит глав государств Шанхайской организации сотрудничества
15-16 сентября 2022 года в Самарканде состоится 22-й саммит глав государств Шанхайской организации сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2022
Oбуна бўлиш
Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров “Миллионли шаҳар” лойиҳаси асосида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. “Миллионли шаҳар” лойиҳаси доирасида Самарқанддаги 42 та давлат ташкилоти шаҳар ташқарисига кўчирилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров маълум қилди.
Қайд этилишича, вилоят маъмурий марказини Гулобод қўрғонига кўчириш ва бошқа тадбирлар кўзланган бош режа ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Самарқанд шаҳрида 178 та давлат ташкилоти жойлашган. Шаҳарни “Миллионли шаҳар”га айлантиришда шаҳарсозликнинг “ақлли шаҳар” концепцияси асосида ташкил этиш, замонавий IТ-паркларда тизимлашган технологик жараёнларни амалга ошириш, “экологик тоза шаҳар”га айлантириш ва “хавфсиз шаҳар” интеграцияланган тизими йўлга қўйилади.
Бунинг учун дастлаб 42 та давлат ташкилоти шаҳар атрофига кўчирилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 6 та аҳоли турар масканларига туташ жойларда кичик саноат зоналари ва ишлаб чиқариш объектлари барпо этиш ҳам айни шу мақсадга қаратилган.
Лойиҳа доирасида 7 та марказий чорраҳаларда муайян вақтларда юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш учун йўл ўтказгичлар барпо этиш таклифи ишлаб чиқиляпти.
Янгиликлар лентаси
0