Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Россиядаги сафарбарлик қачон тугашини айтди

© Пресс-служба Президента Республики КазахстанВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиб, айрим тоифадаги фуқаролардан 300 минг киши чақириққа жалб қилинишини айтган эди.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Россияда эълон қилинган қисман сафарбарлик бўйича барча чора-тадбирлар икки ҳафта ичида якунланади. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Путин Остонага қилган икки кунлик ташрифи якунлари бўйича бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Владимир Путинга кўра, режалаштирилган 300 000 кишидан 222 000 нафари бўлинмага жўнатилган, сафарбар этилганлар сонини кўпайтириш бўйича Мудофаа вазирлигидан таклифлар бўлмаган.
"Бу ишлар аллақачон якунланмоқда. Ҳозирда 300 минг кишидан 222 минг киши ташкилий қўшинларга сафарбар қилинган. Ўйлайманки, барча сафарбарлик тадбирлари тахминан икки ҳафта ичида якунланади... Қўшимча ҳеч нарса режалаштирилмаган. Мудофаа вазирлигидан бу борада ҳеч қандай таклифлар бўлгани йўқ ва яқин келажакда мен бунга ҳеч қандай зарурат кўрмаяпман”, - деди Россия президенти.
Бундан ташқари, Владимир Путин яна қисман сафарбарлик сабаблари ҳақида гапириб, Украинадаги махсус операция вақтида алоқа линияси узунлиги 1,1 минг км га етганини таъкидлади.
"Уни фақат шартнома бўйича аскарлардан тузилган қўшинлар билан ушлаб туриш деярли мумкин эмас, айниқса улар ҳужум операцияларида фаол қатнашганлари учун. Сафарбарлик ҳам шу билан боғлиқ”, - деди у.
Владимир Путиннинг тушунтиришича, ҳозирданоқ сафарбар қилинган 222 минг фуқаронинг 33 минг нафари ҳарбий қисмларда, 16 минг нафари эса жанговар вазифаларни бажаришда қатнашаётган бўлинмаларда.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин 21 сентябрь куни Россияда қисман сафарбарлик эълон қилган эди. Давлат раҳбари мурожаатномасида мазкур тарғибот доирасида фақат захирадаги фуқаролар, биринчи навбатда, Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, муайян ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга бўлган фуқаролар чақирилиши лозимлигини таъкидлади.
4 октябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қуролли кучларига қисман сафарбарлик доирасида чақирилган 200 мингдан ортиқ одам келганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, кадрлар тайёрлаш 80 полигон ва олтита ўқув марказида олиб борилади.
Янгиликлар лентаси
0