Ўзбекистон аҳолисига бир кунда қанча балиқ етказиб берилмоқда?

© AFP 2023Рыба, иллюстративное фото
Рыба, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонликларга балиқ сотиш мавсумида бир кунда ўртача 110-130 тоннагача балиқ етказиб берилмоқда, дейди Зилола Рўзиева.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларидаги мавжуд бозорларда балиқ сотиш мавсумида жами 282 та савдо нуқталари ташкил этилган бўлиб, ушбу савдо нуқталари орқали аҳолига бир кунда ўртача 110-130 тоннагача балиқ етказиб берилиши таъминланмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекбалиқсаноати" уюшмаси матбуот котиби Зилола Рўзиева кеча бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан манзилли дастур тасдиқланган бўлиб, ушбу дастурга асосан шаҳар ҳокимлиги томонидан 12 та деҳқон бозорлари ва уларнинг шохобчаларида балиқ савдосига ихтисослашган савдо нуқталари ташкил этиш учун 54 та жойлар ажратилган.
Мазкур жойларда балиқ етиштирувчи ва қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ўз маблағлари эвазига енгил конструкцияли замонавий кўринишга эга аквариумли савдо нуқталари ташкил этилган. Ҳозирда қолган жойлар бўйича босқичма-босқич қайта реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шахридаги деҳқон бозорлари ва уларнинг шохобчаларида мавсумда ташкил этилган балиқ савдосига ихтисослашган савдо жойлари орқали аҳолига бир кунда 15 тоннадан 20 тоннагача сифатли ва арзон тирик балиқ етказилиб келинмоқда.
Бугунги кунда йигирмадан ортиқ йирик ташкилот ва корхоналарда ташкил этиладиган байрам олди савдо ярмаркаларида махсус тирик балиқ ташишга ихтисослашган автотранспорт воситаларида балиқчилик хўжаликлари томонидан сифатли ва арзон тирик балиқ савдолари ташкил этилиб келинмоқда. Бунда ҳар бир ташкилот ва корхоналарга 1 тоннадан 1,5 тоннагача ҳажмда тирик балиқ келтирилиб сотилмоқда.
“Биргина Тошкент шаҳри мисолида кўришимиз мумкинки, балиқ етиштирувчи ва қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектлари томонидан бозорларда тўғридан-тўғри аҳолига тирик балиқ савдосининг ташкил этилиши орқали балиқ нархларининг ошиб кетмаслигига ва сотилаётган балиқ ҳажмининг ортишига эришилмоқда”, - дейди Зилола Рўзиева.
Янгиликлар лентаси
0