Оғир атлетика: Турсуной Жабборова ОЧда иккита медални қўлга киритди

© Миллий олимпия қўмитасиТурсуной Жабборова Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди
Турсуной Жабборова Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2022
Oбуна бўлиш
Жабборова даст кўтариш машқида 112 кг билан кумуш медални қўлга киритган. Силтаб кўтариш йўналишида эса 130 кг билан бронза медали соҳибасига 1 кг имкониятни бой берган.
ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Турсуной Жабборова Баҳрайнда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Маҳоратли оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова Баҳрайнда ўтаётган Осиё чемпионатида терма жамоамизга навбатдаги медалларни тақдим қилди. -87 кг вазн тоифасида иштирок этган қашқадарёлик спортчимиз кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди”, - дейилади хабарда.
© Миллий олимпия қўмитасиТурсуной Жабборова Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди
Турсуной Жабборова Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.10.2022
Турсуной Жабборова Осиё чемпионатида иккита медални қўлга киритди
Жабборова даст кўтариш машқида 112 кг билан кумуш медални қўлга киритган. Силтаб кўтариш йўналишида эса 130 кг билан бронза медали соҳибасига 1 кг имкониятни бой берган. Икки курашдаги 242 кг якунда спортчини шоҳсупанинг учинчи поғонасига олиб чиққан.
Достон Ёқубов Манама шаҳрида (Баҳрайн) бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2 та олтин ҳамда 1 та бронза медалига сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0