https://sputniknews.uz/20221015/engil-atletika-ochda-ozbekiston-terma-jamoasi-yana-ikkita-oltin-medalni-qolga-kiritdi-29152155.html
Енгил атлетика: ОЧда Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита олтин медални қўлга киритди
Енгил атлетика: ОЧда Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита олтин медални қўлга киритди
Sputnik Ўзбекистон
Қувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 та олтин медалга сазовор бўлди. 15.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-15T12:05+0500
2022-10-15T12:05+0500
2022-10-15T12:05+0500
спорт
чемпион
енгил атлетика
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0f/29151984_117:0:1164:589_1920x0_80_0_0_303703f1bb898c4d5decdb3a27fbee5e.jpg
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Қувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 та олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, бу гал жамоа ҳисобига кўпкурашчи Нодир Норбоев ҳамда баландликка сакраш баҳсида Барнохон Сайфуллаева олтин медалларни ёзиб қўйишган.Икки кун давом этган беллашувларда Нодир Норбоев 6934 очко билан энг яхши натижани қайд этган. Иккинчи ўринни Эрон вакили Сина Афшинар (6417) эгаллаган бўлса, Саудия Арабистони вакили Сажжад Ал Алхазоли (5674) кучли учликни якунлаб берган.Аввалроқ, Қувайтда ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Шарифа Давронова олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0f/29151984_248:0:1033:589_1920x0_80_0_0_e44c630651c5831987501fce89d7f5bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, чемпион, енгил атлетика
спорт, чемпион, енгил атлетика
Енгил атлетика: ОЧда Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита олтин медални қўлга киритди
Қувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 та олтин медалга сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 15 окт - Sputnik. Қувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси яна 2 та олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, бу гал жамоа ҳисобига кўпкурашчи Нодир Норбоев ҳамда баландликка сакраш баҳсида Барнохон Сайфуллаева олтин медалларни ёзиб қўйишган.
Икки кун давом этган беллашувларда Нодир Норбоев 6934 очко билан энг яхши натижани қайд этган. Иккинчи ўринни Эрон вакили Сина Афшинар (6417) эгаллаган бўлса, Саудия Арабистони вакили Сажжад Ал Алхазоли (5674) кучли учликни якунлаб берган.
“Барнохон Сайфуллаева эса Ўзбекистонда баландликка сакраш дастурида кучли мактаб шаклланганини яна бир бор кўрсатди. 1.84 метрга сакраган ҳамюртимиз энг яқин таъқибчилари қозоғистонлик Алина Чистякова ҳамда ветнамлик Ан Бу Тини 11 смга ортда қолдиришга эришди.”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ, Қувайтда ўтказилаётган 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Шарифа Давронова олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.