Запорожье АЭС Америка ёқилғисидан воз кечади

© Sputnik / Алексей СтефановПосещение ЗАЭС миссией МАГАТЭ
Посещение ЗАЭС миссией МАГАТЭ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2022
Oбуна бўлиш
Владимир Роговнинг сўзларига кўра, Америка ёқилғиси на қоидалар ва на ехник талабларга жавоб беради. У хавфли.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раиси Владимир Роговнинг айтишича, Запорожье атом электр станцияси Америка ёқилғисидан воз кечиб, Россияникидан фойдаланишга ўтади. Бу ҳақда у РИА Новостига маълум қилди.
“Гап ядро ёқилғиси бўлган ёнилғи элементи (ТВЭЛ) ҳақида бормоқда. АЭС энергетика блоклари қайта ишга туширилгач, уларнинг ишида фақат Россия ёқилғиси ишлатилади”, - деган Рогов.
Унинг таъкидлашича, энергоблокларни ишлатишда Украина ҳукумати қарори билан АҚШдан келган компания ёқилғиси ишлатилган, бу қоидалар ва техник талабларга жавоб бермаган ҳамда катта хавф туғдирган.
“Киев ўз вақтида Россия ёқилғисидан воз кечиб, уни паст навли Америка ёқилғиси билан алмаштириш бўйича нотўғри сиёсий қарор қабул қилган”, - деди “Биз Россия биланмиз” ҳаракати раиси.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар ёнида жойлашган. Бу блоклар сони бўйича энг катта ва Европадаги энг кучли атом электр станциясидир. Март ойидан бери АЭС россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Россия ТИВ маълумотларига кўра, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0