https://sputniknews.uz/20221014/ozbekiston-rossiyada-toqimachilik-dokonlarini-ochmoqchi-29136068.html
Ўзбекистон Россияда тўқимачилик дўконларини очмоқчи
Ўзбекистон Россияда тўқимачилик дўконларини очмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Россияда тўқимачилик маҳсулотлари сотиладиган ўнлаб мултибрендли дўконлар очмоқчи. 14.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-14T17:59+0500
2022-10-14T17:59+0500
2023-04-05T18:40+0500
иқтисод
ўзбекистон
савдо
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28347340_0:4:1110:628_1920x0_80_0_0_20a24f65d027bfc7a28d331bb90bb45c.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. "Узтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаровнинг айтишича, Россияда Ўзбекистоннинг кўп маркали тўқимачилик дўконларини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар беради."Узтўқимачиликсаноат" раҳбари Ўзбекистонда тўқимачилик экспортчиларини моддий рағбатлантирилиши, уларга Россиядаги савдо марказларида мавжуд бўш ўринларни эгаллашларига, кўргазмаларда иштирок этишларига ёрдам берилишини қўшимча қилди.Аввалроқ, йирик савдо марказлари Украинадаги махсус ҳарбий операция сабаб Россияни тарк этишини маълум қилди. бироқ Москва уларнинг ўрнига хорижий чакана савдоларни жалб этиш мақсадида музокаралар олиб борилаётганини билдирди. Кейинчалик Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ўзбек компанияларини Россиядаги савдо марказларида мавжуд бўш дўконларни ижарага олишга жалб қилишда ёрдам беришларини маълум қилди. Россия бозори Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича биринчи ўринни егаллашда давом етмоқда: 2022 йил январь-август ойларида бу ҳажм ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,9% га ўсиб, 823,7 млн долларни ташкил этди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/13/28347340_135:0:975:630_1920x0_80_0_0_00c8fbb570cb57cd1961d94b439d49da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, савдо, россия
иқтисод, ўзбекистон, савдо, россия
Ўзбекистон Россияда тўқимачилик дўконларини очмоқчи
17:59 14.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Ўзбекистон Россияда тўқимачилик маҳсулотлари сотиладиган ўнлаб мултибрендли дўконлар очмоқчи.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. "Узтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаровнинг айтишича, Россияда Ўзбекистоннинг кўп маркали тўқимачилик дўконларини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда
РИА Новости хабар беради.
"Биз айни вақтда Россияда фаол равишда омборларни яратяпмиз, савдо уйларининг инфратузилмасини ривожлантиряпмиз, ўйлайманки, тез орада ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари сотиладиган ўнлаб мултибрендли дўконлар очамиз", - деди Ҳайдаров.
"Узтўқимачиликсаноат" раҳбари Ўзбекистонда тўқимачилик экспортчиларини моддий рағбатлантирилиши, уларга Россиядаги савдо марказларида мавжуд бўш ўринларни эгаллашларига, кўргазмаларда иштирок этишларига ёрдам берилишини қўшимча қилди.
"Биз Россияда жуда фаолмиз, аммо биздан янада фаолроқ бўлиш талаб этилади, чунки бозор катта, у янги, катта ҳажмдаги маҳсулотларни талаб қилади. Шу билан бирга, бу ерда жиддий рақобат мавжуд, гап узоқ вақт аввал ташкил етилган турк брендлари, шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон ишлаб чиқарувчилари бозорга агрессив равишда кириб келишлари ҳақида кетмоқда", - дея қўшимча қилди Илҳом Ҳайдаров.
Аввалроқ, йирик савдо марказлари Украинадаги махсус ҳарбий операция сабаб Россияни тарк этишини маълум қилди. бироқ Москва уларнинг ўрнига хорижий чакана савдоларни жалб этиш мақсадида музокаралар олиб борилаётганини билдирди. Кейинчалик Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ўзбек компанияларини Россиядаги савдо марказларида мавжуд бўш дўконларни ижарага олишга жалб қилишда ёрдам беришларини маълум қилди.
Россия бозори Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича биринчи ўринни егаллашда давом етмоқда: 2022 йил январь-август ойларида бу ҳажм ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,9% га ўсиб, 823,7 млн долларни ташкил этди.