Остонада “Марказий Осиё - Россия” саммити бошланди – жонли эфир

Oбуна бўлиш
Бугун, 14 октябрь куни Остона шаҳрида "Марказий Осиё - Россия" биринчи саммити бўлиб ўтмоқда. Саҳифамизда жонли эфирни томоша қилинг.
ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik. Остонада “Марказий Осиё - Россия” саммити бошланди.
Тадбирда Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этмоқда. Саммит якунида қўшма баёнот қабул қилиш режалаштирилган.
Саммит давомида иштирокчилар мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, мавжуд геосиёсий вазиятда, жумладан, озиқ-овқат, хомашё ва логистика нархлари ошиши шароитида умумий савдо-иқтисодий ва бошқа манфаатларни ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилади.
Афғонистондаги вазият контекстида минтақавий хавфсизлик бўйича ҳам фикр алмашилиши кутилмоқда.
Тафсилотларни жонли эфирда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0