Modern Talking гуруҳи асосчиси Россияга қарши санкцияларни кескин танқид қилди

© © РИА Новости / Антон БелицкийПерейти в медиабанкДитер Болен. Архивное фото
Дитер Болен. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.10.2022
Oбуна бўлиш
Унинг айтишича, санкциялар сабаб одамлар совуқ қотишга мажбур бўлишяпти
ТОШКЕНТ, 14 окт - Sputnik Германиялик мусиқачи, Modern Talking гуруҳи асосчиси ва аъзоси Дитер Болен Founder Summit 2022 - тадбиркорлар саммитида Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларини танқид қилган деб хабар берган Focus нашри. Тадбиркорлар саммити август ойи охирида бўлиб ўтган бўлсада, тармоқда хонанданинг сўзлари сўнгги кунларда оммалашган.

“Агар улар (Ғарб - Таҳр) санкциялар қўлламаганида ва музокаралар столига ўтирганда одамлар бу аҳмоқгарчилик билан овора бўлмас эдилар. Энди биз совуқ қотишга мажбурмиз”, - дейди мусиқачи.

Унинг таъкидлашича, евро курси пастлаб, рубль кўтарилаётганда, “сиёсатчилар инфляцияни бартараф этишга югуриб юришибди”. Хонанданинг сўзларини залдаги томошабинлар ҳам қарсаклар билан қўллаб-қувватлашган.
Россия 24 февралдан буён Украинани денацификациялаш ва демилитаризациялаш бўйича махсус ҳарбий операция олиб бормоқда. Ғарб Россияга нисбатан санкцион босимларни кучайтирди. Бу эса Европа ва АҚШда электроэнергетика, ёқилғи ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархи кескин ошишига олиб келди. Президент Владимир Путин аввалроқ Россияни заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси экани, санкциялар эса дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади- миллионлаб инсонларнинг ҳаётини ёмонлаштиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0