https://sputniknews.uz/20221014/mdh-davlat-rahbarlarining-tor-doiradagi-muzokaralarida-nimalar-muhokama-qilindi-29132319.html
МДҲ давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокараларида нималар муҳокама қилинди
МДҲ давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокараларида нималар муҳокама қилинди
Sputnik Ўзбекистон
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев давлат раҳбарларининг қарорлари ҳақида маълум қилди. 14.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-14T15:23+0500
2022-10-14T15:23+0500
2022-10-14T15:23+0500
сиёсат
қозоғистон
осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (оҳичк)
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0e/29124134_0:33:1280:753_1920x0_80_0_0_0d39ddeb410595e5a5b5dd55b69eaf0a.jpg
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Остона шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси якунланди. Унда фақат президентлар иштирок этди.Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақида маълум қилди.Қайд этилишича, учрашувда президентлар ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди.Бундан ташқари, президентлар МДҲнинг 2023 йилги раислигига Қирғиз Республикасини тасдиқлашди. Қирғизистонга Россия ва Қозоғистон ҳамраислар бўлади.Президентлар қарори билан МДҲ Давлат раҳбарларининг навбатдаги кенгаши 2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.Остонада ўтган саммит якунида МДҲ ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши (ОҲИЧК) органларининг номи ўзгаргани маълум қилинди.ОҲИЧК раҳбари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби бундан буён Бош котиб деб аталади. Бу уларнинг мақоми ошганини билдиради. Қолаверса, “Мир” халқаро телерадиокомпанияси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан унинг раҳбари Радик Батиршин МДҲ давлатларининг фахрий дипломи билан тақдирланди.Тор доирадаги учрашувдан сўнг МДҲ давлат раҳбарларининг кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0e/29124134_117:0:1164:785_1920x0_80_0_0_e02dcc38e3b046414ceb6628124bd245.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, қозоғистон, осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (оҳичк), мдҳ
сиёсат, қозоғистон, осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (оҳичк), мдҳ
МДҲ давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокараларида нималар муҳокама қилинди
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев давлат раҳбарларининг қарорлари ҳақида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Остона шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг тор доирадаги мажлиси якунланди. Унда фақат президентлар иштирок этди.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев давлат раҳбарлари томонидан қабул қилинган қарорлар ҳақида маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашувда президентлар ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашишди.
Бундан ташқари, президентлар МДҲнинг 2023 йилги раислигига Қирғиз Республикасини тасдиқлашди. Қирғизистонга Россия ва Қозоғистон ҳамраислар бўлади.
Президентлар қарори билан МДҲ Давлат раҳбарларининг навбатдаги кенгаши 2023 йил 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.
Остонада ўтган саммит якунида МДҲ ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши (ОҲИЧК) органларининг номи ўзгаргани маълум қилинди.
ОҲИЧК раҳбари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби бундан буён Бош котиб деб аталади. Бу уларнинг мақоми ошганини билдиради.
Қолаверса, “Мир” халқаро телерадиокомпанияси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан унинг раҳбари Радик Батиршин МДҲ давлатларининг фахрий дипломи билан тақдирланди.
Тор доирадаги учрашувдан сўнг МДҲ давлат раҳбарларининг кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.