ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Кувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида бошланган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун баҳсларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.Дастлабки медални уч ҳатлаб сакраш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Шарифа Давронова келтирди.У узунликка сакраш секторида биринчилардан бўлди. Давронова мазкур дастурда шахсий рекордини янгилаб, 6,06 метр натижа билан якунлади.Ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир атлетчи Хушноза Шавкатова 5,78 метр билан тўртинчи ўриндан жой олди.
Кувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди.
ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Кувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида бошланган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг биринчи кун баҳсларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Дастлабки медални уч ҳатлаб сакраш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Шарифа Давронова келтирди.
У узунликка сакраш секторида биринчилардан бўлди. Давронова мазкур дастурда шахсий рекордини янгилаб, 6,06 метр натижа билан якунлади.
Ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир атлетчи Хушноза Шавкатова 5,78 метр билан тўртинчи ўриндан жой олди.