Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ТИВ раҳбари Қрим ва Белгороддаги портлашлар ортида Киев турганини тан олди

© AP Photo / Geert Vanden WijngaertДмитрий Кулеба, архивное фото
Дмитрий Кулеба, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2022
Oбуна бўлиш
Кулеба Киев “биринчи навбатда, AҚШ ва Буюк Британия билан яқин ҳамкорликда” жанубий йўналишда қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини тан олган.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба россиялик пранкерлар Владимир Кузнецов (Вован) ва Aлексей Столяров (Лексус) билан суҳбатда Қрим ва Белгород вилояти ҳудудига қилинган ҳужумлар ортида Киев турганини тан олди. Кулеба билан суҳбат бугун пранкерларнинг ижтимоий тармоқларида эълон қилинган, суҳбатнинг санаси кўрсатилмаган.
Пранкерлар AҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфол номидан Кулебага қўнғироқ қилган.

“Қрим энг яқин оператив нишон эмас. Лекин агар сиз мендан Қрим ёки Белгородда ким нимадир портлатаётганини сўрасангиз, шахсий мулоқотда сизга шуни айтаман, ҳа, бу бизмиз”, - деди Кулеба.

Украина ташқи ишлар вазири, шунингдек, Киев “биринчи навбатда, AҚШ ва Буюк Британия билан яқин ҳамкорликда” жанубий йўналишда қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини тан олди.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, AҚШ ва ЕИ аллақачон ваъда қилган пуллар Украина учун фақат йил охиригача етарли бўлади.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Янгиликлар лентаси
0