https://sputniknews.uz/20221013/osiyo-dunyoda-asosiy-rolni-oynay-boshladi--putin-29089035.html
Осиё дунёда асосий ролни ўйнай бошлади – Путин
Осиё дунёда асосий ролни ўйнай бошлади – Путин
Sputnik Ўзбекистон
Россия президентининг фикрича, кўп қутбли бўлиб бораётган дунёда Осиё асосий ролни ўйнамоқда. 13.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-13T12:16+0500
2022-10-13T12:16+0500
2023-04-05T18:40+0500
сиёсат
владимир путин
остона
осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (оҳичк)
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29088718_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_e5b3c8a5f697a0fc435cccad743d3663.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) саммитида глобал сиёсатдаги ҳозирги ўзгаришларга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия бошқа Осиё давлатлари билан биргаликда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари, БМТ Низоми асосида тенг, бўлинмас хавфсизлик тизимини шакллантириш учун ҳамма нарсани қилмоқда.Россия президенти ўз нутқида Афғонистоннинг ноқонуний музлатиб қўйилган маблағларини қайтариш ва ишғол йилларида мамлакатга етказилган зарарни қоплашга чақирди.Маълумот учун, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган давлатлараро форум бўлиб, унинг фаолияти мулоқот учун шароит яратиш, қарорлар қабул қилиш ва Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Баҳрайн, Бангладеш, Вьетнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Камбоджа, Хитой, Жанубий Корея, Қирғизистон, Мўғулистон, БАА, Покистон, Фаластин, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Шри-Ланка Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади.Кенгашда кузатувчи мақомидаги мамлакатлар: Беларусь, Индонезия, Малайзия, АҚШ, Украина, Филиппин, Япония, Лаос ва Туркманистон.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29088718_64:0:1220:867_1920x0_80_0_0_369831916892ddb99e569469c7fc5c11.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, владимир путин, остона, осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (оҳичк), россия
сиёсат, владимир путин, остона, осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (оҳичк), россия
Осиё дунёда асосий ролни ўйнай бошлади – Путин
12:16 13.10.2022 (янгиланди: 18:40 05.04.2023) Россия президентининг фикрича, кўп қутбли бўлиб бораётган дунёда Осиё асосий ролни ўйнамоқда.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) саммитида глобал сиёсатдаги ҳозирги ўзгаришларга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон
хабар берди. “Дунё ҳақиқатдан ҳам кўп қутбли бўлиб бормоқда. Янги куч марказлари кучайиб бораётган Осиё бунда жуда сезиларли, балки асосий рол ўйнамоқда", - деди Россия раҳбари.
Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия бошқа Осиё давлатлари билан биргаликда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари, БМТ Низоми асосида тенг, бўлинмас хавфсизлик тизимини шакллантириш учун ҳамма нарсани қилмоқда.
Россия президенти ўз нутқида Афғонистоннинг ноқонуний музлатиб қўйилган маблағларини қайтариш ва ишғол йилларида мамлакатга етказилган зарарни қоплашга чақирди.
“Биз ишғол йилларида афғонларга етказилган зарарни қоплашга ва ноқонуний музлатилган афғон маблағларини қайтаришга чақирамиз”, - деди у.
Маълумот учун, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаши 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган давлатлараро форум бўлиб, унинг фаолияти мулоқот учун шароит яратиш, қарорлар қабул қилиш ва Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган.
Ўзбекистон, Озарбайжон, Афғонистон, Баҳрайн, Бангладеш, Вьетнам, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Иордания, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Камбоджа, Хитой, Жанубий Корея, Қирғизистон, Мўғулистон, БАА, Покистон, Фаластин, Россия, Тожикистон, Таиланд, Туркия, Шри-Ланка Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг доимий аъзолари ҳисобланади.
Кенгашда кузатувчи мақомидаги мамлакатлар: Беларусь, Индонезия, Малайзия, АҚШ, Украина, Филиппин, Япония, Лаос ва Туркманистон.