Ногиронлар учун “Имкониятлар маркази” ташкил этилади

© CC0 / Unsplash / Steven HWGЖенщина в инвалидном кресле
Женщина в инвалидном кресле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2022
Oбуна бўлиш
2023 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги барча ҳудудда “Имкониятлар маркази” фаолияти ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатувчи “Имкониятлар маркази” ташкил этилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Шавкат Мирзиёевнинг 12 октябрь куни имзолаган 390-сон қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, 2022 йил давомида тажриба тариқасида Нукус ва Тошкент шаҳарларида ҳамда 2023 йилдан бошлаб қолган ҳудудларда “Имкониятлар маркази” фаолияти ташкил этилади.
“Имкониятлар маркази”:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш майдони сифатида фаолият юритади;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга ўқитишга кўмаклашади.
Шунингдек, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар:
кўргазма ярмаркаси доимий тарзда ўтказилади;
ҳажми ва техник параметрлари тўғрисидаги ахборотлар 2022 йил 15 ноябрга қадар Электрон кооперация порталига жойлаштирилади;
2023 йил 1 январга қадар ягона реестри юритилиши ташкил этилади.
2023 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари доирасида тегишли ташкилотлар харид предмети ҳажмининг камида 10 фоизи миқдорида ўз ҳудудида Реестрга киритилган корхоналар ишлаб чиқарган товарларни сотиб олади.
Янгиликлар лентаси
0