https://sputniknews.uz/20221013/mirziyoev-29091532.html
Мирзиёев Остонада Туркия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Мирзиёев Остонада Туркия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Икки мамлакат етакчилари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) VI саммити доирасида учрашди. 13.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-13T13:20+0500
2022-10-13T13:20+0500
2022-10-19T16:11+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
қозоғистон
режеп таййип эрдоған
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29092811_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_79b937fc27c69373c5d96c93b467f26a.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остонадаги Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.Президентлар кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилишини кўриб чиқишди.Қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва янги ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш, Туркия етакчи компанияларининг Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.Фаол гуманитар алмашинувларни, энг аввало, маданият ва таълим соҳаларида давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Вазирларнинг “Ўзбекистон-Туркия-Озарбайжон” форматидаги мунтазам учрашувлари доирасида самарали мулоқотни кенгайтиришга келишиб олинди.Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон пойтахтида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Ироқ, Эрон, Қатар, Қирғизистон, Фаластин, Тожикистон, Туркия раҳбарлари иштирок этмоқда.Форумда Осиё ҳудуди ва аҳолисининг қарийб 90 фоизини қамраб олган 28 нафар иштирокчи бор. Бир қатор давлатлар ва бешта халқаро ташкилот, жумладан, БМТ ҳам кузатувчи мақомига эга.
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29092811_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_1cc803569e8bd3549fefa6394aea1c00.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, қозоғистон, режеп таййип эрдоған
сиёсат, шавкат мирзиёев, қозоғистон, режеп таййип эрдоған
Мирзиёев Остонада Туркия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
13:20 13.10.2022 (янгиланди: 16:11 19.10.2022) Икки мамлакат етакчилари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг (ОҲИЧК) VI саммити доирасида учрашди.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остонадаги Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув
ўтказди. Президентлар кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан олий даражада эришилган келишувларнинг амалга оширилишини кўриб чиқишди.
Қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва янги ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш, Туркия етакчи компанияларининг Ўзбекистондаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол гуманитар алмашинувларни, энг аввало, маданият ва таълим соҳаларида давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Вазирларнинг “Ўзбекистон-Туркия-Озарбайжон” форматидаги мунтазам учрашувлари доирасида самарали мулоқотни кенгайтиришга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон пойтахтида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чора-тадбирлари бўйича кенгаш саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Ироқ, Эрон, Қатар, Қирғизистон, Фаластин, Тожикистон, Туркия раҳбарлари иштирок этмоқда.
Форумда Осиё ҳудуди ва аҳолисининг қарийб 90 фоизини қамраб олган 28 нафар иштирокчи бор. Бир қатор давлатлар ва бешта халқаро ташкилот, жумладан, БМТ ҳам кузатувчи мақомига эга.