https://sputniknews.uz/20221013/jsst-evropada-pandemiyaning-yangi-tolqini-boshlandi-29095817.html
ЖССТ: Европада пандемиянинг янги тўлқини бошланди
ЖССТ: Европада пандемиянинг янги тўлқини бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, минтақадаги иммунитети заиф кишиларнинг коронавирус ва мавсумий гриппга чалиниш эҳтимоли юқори. 13.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-13T16:30+0500
2022-10-13T16:30+0500
2022-10-13T16:30+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
жсст
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0c/19219956_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_25e72f2b9a48bff93aafa5f99ba351af.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Европада COVID-19 пандемиясининг янги тўлқини бошланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.Айтилишича, Европа мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда. Бу ерда касалликни юқтирганлар сони кун сайин ошиб бормоқда.ЖССТ Европа минтақавий бюроси ва Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази раҳбарлари мазкур ҳолат юзасидан қўшма баёнот билан чиқди.Қайд этилишича, минтақадаги иммунитети заиф кишиларнинг коронавирус ва мавсумий гриппга чалиниш эҳтимоли юқори. Бу эса беморлар сони кўпайиб, соғлиқни сақлаш тизими муассасаларига юкламалар кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин.Шунга қарамай, ҳар икки вируснинг олдини олиш ва тарқалиш кўламини чеклашда энг самарали восита, шубҳасиз, вакциналардир. Бироқ Европада ҳануз миллионлаб инсонлар CОVID-19га қарши эмланмаган.ЖССТ биринчи навбатда, аҳолининг хавф гуруҳига мансуб қатлами эмланиши учун тегишли чоралар кўрилиши зарур, деб ҳисоблайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/0c/19219956_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_08f28586db2c3469ad3c6bcc228cab06.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси, жсст
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси, жсст
ЖССТ: Европада пандемиянинг янги тўлқини бошланди
Қайд этилишича, минтақадаги иммунитети заиф кишиларнинг коронавирус ва мавсумий гриппга чалиниш эҳтимоли юқори.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Европада COVID-19 пандемиясининг янги тўлқини бошланди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар
берди. Айтилишича, Европа мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда. Бу ерда касалликни юқтирганлар сони кун сайин ошиб бормоқда.
ЖССТ Европа минтақавий бюроси ва Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази раҳбарлари мазкур ҳолат юзасидан қўшма баёнот билан чиқди.
“Афсуски, қитъамизда яна кўрсаткичлар ўсишини кузатяпмиз. Бу COVID-19 пандемиясининг янги тўлқини бошланганидан далолат беради”, дейилади ҳужжатда.
Қайд этилишича, минтақадаги иммунитети заиф кишиларнинг коронавирус ва мавсумий гриппга чалиниш эҳтимоли юқори. Бу эса беморлар сони кўпайиб, соғлиқни сақлаш тизими муассасаларига юкламалар кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунга қарамай, ҳар икки вируснинг олдини олиш ва тарқалиш кўламини чеклашда энг самарали восита, шубҳасиз, вакциналардир. Бироқ Европада ҳануз миллионлаб инсонлар CОVID-19га қарши эмланмаган.
ЖССТ биринчи навбатда, аҳолининг хавф гуруҳига мансуб қатлами эмланиши учун тегишли чоралар кўрилиши зарур, деб ҳисоблайди.