https://sputniknews.uz/20221013/garb-kxshtni-yoq-qilish-uchun-jiddiy-choralar-kormoqda--belarus-dxq-29109930.html
Ғарб КХШТни йўқ қилиш учун жиддий чоралар кўрмоқда – Беларусь ДХҚ
Ғарб КХШТни йўқ қилиш учун жиддий чоралар кўрмоқда – Беларусь ДХҚ
Sputnik Ўзбекистон
Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси раисининг айтишича, Ғарб КХШТни йўқ қилиш учун жиддий чоралар кўрмоқда. 13.10.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-10-13T20:21+0500
2022-10-13T20:21+0500
2022-10-13T20:21+0500
дунёда
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
беларусь
ғарб
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29111127_0:146:2800:1721_1920x0_80_0_0_d593132f217e9ad134fa1e5796436f39.jpg
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ғарб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)ни қулатиш учун жиддий чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) раиси генерал-лейтенант Иван Тертель маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.Қайд этилишича, Беларусь куч блоки раҳбарияти давлат раҳбари номидан бутун мамлакат бўйлаб меҳнат жамоалари билан кўришмоқда. Хусусан, бугун "Беларуськалия" ходимлари билан учрашув бўлиб ўтган.Маълумот учун, 1992 йил 15 май санасида собиқ совет республикалари ўртасида Коллектив хавфсизлик тўғрисида келишув имзоланди ва у 1994 йилнинг 20 апрелидан бошлаб кучга кирди.КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/0d/29111127_156:0:2645:1867_1920x0_80_0_0_af978b0fba679d455995d16b87b71fd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), беларусь, ғарб
дунёда, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), беларусь, ғарб
Ғарб КХШТни йўқ қилиш учун жиддий чоралар кўрмоқда – Беларусь ДХҚ
Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси раисининг айтишича, Ғарб КХШТни йўқ қилиш учун жиддий чоралар кўрмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ғарб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)ни қулатиш учун жиддий чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) раиси генерал-лейтенант Иван Тертель маълум қилди, дея хабар берди
РИА Новости. Қайд этилишича, Беларусь куч блоки раҳбарияти давлат раҳбари номидан бутун мамлакат бўйлаб меҳнат жамоалари билан кўришмоқда. Хусусан, бугун "Беларуськалия" ходимлари билан учрашув бўлиб ўтган.
"Мақсадлари (коллектив Ғарбнинг- таҳр.) оддий – бизнинг геосиёсий устуворликларимизни ўзгартириш ва Шарқий Европанинг сунъий йўлдош мамлакатлари билан тенглаштириш. Шуни таъкидлаймизки, Ғарбнинг эътибори постсовет ҳудудида рақобатчи яратиш мақсадларини амалга оширилишининг олдини олишга қаратилган. Аслида, КХШТнинг қулашига қаратилган жараён мавжуд, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи каби интеграциянинг шаклланишига йўл қўймаслик учун жиддий чоралар кўрилмоқда", - дейди Иван Тертель.
Маълумот учун, 1992 йил 15 май санасида собиқ совет республикалари ўртасида Коллектив хавфсизлик тўғрисида келишув имзоланди ва у 1994 йилнинг 20 апрелидан бошлаб кучга кирди.
КХШТнинг вазифаси қўшин ва ёрдамчи бўлинмаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан шартномада иштирок этадиган мамлакатларнинг ҳудудий-иқтисодий маконини ҳар қандай ташқи ҳарбий ва сиёсий тажовузкорлардан, халқаро террорчилардан, шунингдек кенг кўламли табиий офатлардан ҳимоя қилишдан иборат. Бугунги кунда ушбу ташкилотга 6 давлат: Россия, Беларусь, Арманистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо.